Халқ билан янада яқин бўламиз

18 Декабрь, 09:14 • Муносабат, Янгиликлар • 746 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ билан янада яқин бўламиз нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида нутқ сўзлаган мамлакатимизнинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев бевосита мамлакатимиз тараққиётининг навбатдаги босқичи учун муҳим бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, мамлакатимиз раҳбари томонидан асосий устувор вазифалардан бири халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтиришни биринчи даражали вазифа қилиб белгиланлиги барча қатори “Адолат” СДП фракцияси аъзоларини ҳам бағоят қувонтирди.

Шу борада Президентимиз буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: «Адолат ҳар бир ишда ҳамроҳимиз ва дастуримиз бўлсин!» деган чуқур маъноли сўзлари ҳар биримиз учун ҳаётий эътиқодга айланиши зарурлигини таъкидлагани албатта биз депутатлар учун ҳаётимизнинг бош мезонига айланиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Бу масала, энг аввало, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бутун суд тизими, прокуратура, ички ишлар, назорат органлари раҳбарлари ва ходимларининг, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг бевосита вазифаси эканлиги дастурий вазифаларимизга ҳамоҳангдир.

Маърузада келтирилган яна бир жиҳат бу жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур деб таъкидланди.

Бугунги кунда иқтисодиётни эркинлаштириш, ишчанлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун кулай шароитлар яратиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, давлат харидлари механизмларини такомиллаштириш, давлат хизматчиларинингг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлашга доир бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.

Хусусан, яқиндагина қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунинг амалга киритилиши фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя килинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади, хусусий мулк ҳуқуқига ғайриқонуний тажовузларни, тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклашга кўмаклашади ва натижада ишчанлик фаоллиги ўсишига ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ошишига олиб келади.

2017 йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани  биз. Олий Мажлис депутатлари сайловчиларимиз билан учрашувларда мунтазам равишда аҳолининг барча тоифалари билан доимий мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларини нафақат ўрганиш, балки уларни таъминлашимиз шунингдек парламент назоратини ўрнатишда фаол иштирок этишимиз лозим бўлади.

Шунингдек, Юртбошимизнинг “депутатлар ва сенаторлар, кенг жамоатчилик, бутун халқимиз ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг ана шу муҳим соҳасидаги давлатимизнинг саъй-ҳаракатларини албатта қўллаб-қувватлайдилар, деб ўйлайман ва бунга ишонаман”, дегани биз депутатларга ўз фаолиятимиз давомида, ўзимизга ишонч янада ошганлиги, қонун ижодкорлиги давомида халқимизга зарур бўлган қонунларнинг ишлаб чиқилишида ўзимизнинг бор кўч ва ғайратимизни сафарбар этамиз.

 

Мақсуд Курбонбоев, Зафар Султонов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари.

Халқ билан янада яқин бўламиз was last modified: Декабрь 21st, 2016 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »