Имкониятларимиз яна бир бора синовдан ўтказилади

19 Январь, 15:30 • Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 258 марта кўрилди • Комментариев к записи Имкониятларимиз яна бир бора синовдан ўтказилади нет

Сайловлар – халқнинг ўз хоҳиш–иродасини эркин ифода этишини, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини ҳамда мамлакатда  амалда бўлган ҳуқуқий нормаларни демократик принципларга  мослигини акс эттирувчи сиёсий жараёндир. Айтиш мумкинки, юртимизда мустақиллик йилларида сайлов ҳуқуқларининг мустаҳкам қонуний асослари яратилди ва такомиллаштирилиб борилмоқда. Ушбу қонунларимизда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган.

2017 йил 6 январ куни “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 24, 44 моддаларига асосан Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Мазкур қарорга кўра, 2-Ангор, 4-Бандихон, 8-Гулистон, 11-Янгиобод, 17-Жарқўрғон, 19-Оққўрғон, 24-Қорлиқ, 28-Обизаранг, 46-Гиламбоп, 53-Саноат сайлов округларида жорий йилнинг 22 январь куни бўлиб ўтадиган сайловда барча сиёсий партиялар қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўз номзодлари билан иштирок этмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан жойларда ташкил этилаётган турли тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатларининг асосий мавзуси номзодларнинг Сайловолди дастурини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши сайлов штабининг навбатдаги йиғилишида ҳам ушбу сиёсий жараёнга муносиб иштирок этиш масаласи муҳокама этилди. Шаҳар ва туман Кенгашлари раисларига ўз ҳудудларидаги сайлов округларидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқот ишларини юқори суръатларда ташкил этиш ҳамда тарғибот материалларини белгиланган ҳудудларга жойлаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Рустам Ҳамраев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси:

– Бугунги тезкор ва шиддат билан ривожланиб бораётган давр барчамиздан илғор ва ташаббускор бўлишни талаб этади. Айниқса, сиёсий жараёнда бевосита иштирок этадиган биз партия фаоллари ҳамда аъзолари бошқаларга нисбатан бир қадам олдинда бўлишимиз керак. Бу нималарда кўринади, деган савол туғилиши табиий. Албатта, олдимизда турган вилоятимиз  ҳаётидаги муҳим жараён саналган сайловда сизу-бизнинг фаол иштирокимизда намоён бўлади. Шундай экан, ҳар биримиз ушбу жараёнга маъсулият билан қараб, сайловни кўтаринки руҳда ўтишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз шарт.

Сайлов штабининг йиғилишида белгилаб олинган чора-тадбирлар асосида бугунги кунда юқорида кўрсатилаган сайлов округларида рўйхатга олинган  номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари қизғин давом этмоқда.

Мақсуд ТЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Имкониятларимиз яна бир бора синовдан ўтказилади was last modified: Январь 19th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »