Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрят

31 Январь, 17:21 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 467 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрят нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмасида “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Семинарда ҳудудий партия ташкилоти экспертлари гуруҳи аъзолари, партия депутатлари, фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад жамоатчилик назорати субъекти сифатида партия фаоллари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, партия электоратига тааллуқли бўлган галдаги лойиҳа ва режалар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини амалга ошириш ҳамда қонун лойиҳалари муҳокамасида фаол иштирок этишида партия экспертлар гуруҳи билан биргаликда давра суҳбатилари ўтказиш, уларда шаклланган асосли таклифларни қабул қилинаётган қонунларда акс этиши учун партия юқори органига тақдим этишдан иборат бўлди.

Тадбирда таъкидланишича, мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистон инсон ва унинг ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрят ҳисобланган, шахс манфаатларининг ҳимояси таъминланган, ўзини намоён этиш учун барча имкониятлар яратилган очиқ фуқаролик жамиятини, барқарор ривожланувчи иқтисодга асосоланган демократик хуқуқий давлат барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.

Бундай ҳуқуқий давлат ва жамиятда албатта, фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, сиёсий партияларнинг роли ниҳоятда каттадир. Чунки сиёсий партиялар ўзларининг мақсад ва фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, аҳоли қатламининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Албатта, ушбу вазифаларни амалга оширишда қонунлар, ҳукумат қарорлари, Президент фармонлари ва давлат Дастурларининг ижросини таъминлашда жамоатчилик ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш талаб этилади. Бунда эса партия маҳаллий ва олий вакиллик органларига сайланган депутатлик гуруҳлари муҳим ўрин тутади.

Тадбирда “Адолат” СДП Хоразм вилоят ташкилоти ҳузурида партиянинг “Адолатчилар жамоатчилик экспертизаси” лойиҳаси доирасида партия экспертлар гуруҳини шакллантириш, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан таклиф ва тавсиялар ҳамда жамоатчилик назоратининг долзарблиги ва уни амалга ошириш шакллари, қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-норматив хужжатларининг жойлардаги ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатишда партия депутатлик гуруҳларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро алоқаларини янада такомилаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Манзура Назарқулова, “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раис ўринбосари:

– Бугунги партия вакиллик органларидаги фаоллар билан ташкил этилган йиғилишда соҳа мутахассислари билдирган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар партиямиз дастурий-ғояларини ва Сайловолди дастуримизда илгари сурилган “Инсон манфаатлари – олий қадрият” тамойилини янада такомилаштириш ҳамда омма орасида кенг татбиқ қилишга хизмат қилади.

Семинар давомида партия фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилди ва келгуси режалар тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоблар олишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрят was last modified: Февраль 2nd, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »