Маънавият – қалб кўзгуси

28 Январь, 11:27 • Бухоро вилояти, Ёш адолатчилар, Янгиликлар • 917 марта кўрилди • Комментариев к записи Маънавият – қалб кўзгуси нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пешкў туман Кенгаши томонидан Пешкў Қурилиш касб-ҳунар коллежида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Маънавият – қалб кўзгуси” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда маънавият – инсоннинг ўз хатти-ҳаракатига онгли муносабати, ишига, меҳнатига талабчанлик даражаси, гўзаллик, нафосат тушунчаси эканлиги, шунингдек, маънавиятни киши фаолиятига, оиласига, жамоасига, жамиятга сингдириб бориши долзарб эканлиги алоҳида таъкидланди.

Маънавият тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, ахлоқий қарашларни ўзида мужассам этади. Жамиятда маънавият ўз-ўзидан шаклланадиган ҳодиса эмас. Унинг ўз йўли бор. Аввало, маънавий дунёқарашни шакллантиришда маънавий-маданий бойликлар, тарихий ёдгорликлар, миллатнинг характери, унинг салоҳияти – буларнинг барчаси ёшларимизнинг маънавий дунёқарашида муҳим, ҳал қилувчи омил саналади.

Тадбир давомида тарбия жараёнида ёшларни ким эдигу ким бўлдик, деган саволга жавоб беришга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Маънавий қадриятлар, ватанпарлик тушунчалари тўғрисида ҳам шунингдек, маънавий дунёқараш, унинг жамиятга таъсири, моддий ҳамда маънавий оламнинг бир-биридан фарқи, ёшларни соғлом баҳсга киришишга ўргатиш, турли иллатларга қарши курашиш, келажак авлод эгаларининг иродасини мустаҳкамлаб бориш муҳим омиллардан бири эканлиги тўғрисида ҳам айтиб ўтилди.

Алишер Тошев, Пешкў туман маънавият-тарғибот бўлими раҳбари:

– Маънавият – шундай кучга эгаки, у инсонга энг оғир пайтларда қувват беради, қийинчиликларни енгишда кўмаклашади. Маънавий етуклик шахсни ҳар томонлама тарбиялайди. Фарзандларни маънавиятли қилиб тарбиялаш ота-онанинг биринчи галдаги вазифасидир. Юсуф Хос Ҳожиб таъкидлаганки, оилавий тарбия – болаларнинг ахлоқий қиёфасини шакллантиришда энг асосий нарсадир.Тарбия шаклланган оилада маънавий юксаклик бўлади.  

Асрлар давомида сайқал топиб келган маънавиятга суянсак, ҳар биримиз ундан баҳраманд бўлиб, аждодларимиз каби маънавиятли бўлишга ҳаракат қилсак, шубҳасиз, илму-фан равнақ топиб, жамиятимиз тараққиётининг юксак чўққисини забт этади, заминимизда том маънодаги инсонийлик туйғуси ўз аксини кўрсатади.

Тадбир давомида маънавиятимизнинг ўзига хослиги, ватанпарварлик туйғуси акс эттирилган видеролик намойиш этилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Маънавият – қалб кўзгуси was last modified: Январь 31st, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »