Мустақиллик, тинчлик ва тараққиёт асосчиси

31 Январь, 18:43 • Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 895 марта кўрилди • Комментариев к записи Мустақиллик, тинчлик ва тараққиёт асосчиси нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори бутун халқимизнинг мустақиллигимиз асосчиси, Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Буюк Йўлбошчимизга ва унинг хотирасига бўлган  юксак ҳурмат ва эҳтиромининг амалий ифодаси бўлди.

Мазкур ҳужжат кенг жамоатчилик томонидан мамнуният билан кутиб олиниб, 30 январь куни бутун мамлакатимиз бўйлаб, хотира кечалари ва эҳсон тадбирлари ташкил этилди.

Ушбу тадбирларда иштирок этган барча юртдошларимиз бутун ҳаётини ўз халқининг ёрқин истиқболига бахшида этган, Ўзбекистон давлатининг асосини солувчи, мустақиллигимиз меъмори томонидан амалга оширилган эзгу ишларни ҳурмат билан тилга олишди, ушбу буюк юртпарвар инсоннинг руҳи покларига тиловотлар қилишди.

Ҳақиқатан ҳам Ислом Каримов тинчликпарвар сиёсатчи, буюк Ўзбекистон давлати асосчиси сифатида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган инсон ҳисобланади.

Сабаби улуғ Йўлбошчимиз томонидан ишлаб чиқилиб, бугун бутун дунё ҳамжамияти томонидан тараққиётнинг «ўзбек модели» сифатида эътироф этилаётган бозор иқтисодиётига ўтишнинг аҳамиятли беш тамойили асосида мамлакатимизда иқтисодий тармоқларнинг барча жабҳаларида қўлга киритилган ютуқларимиз халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришида асосий омил бўлиб хизмат қилаётганликларини халқимиз ҳеч қачон унитмайди.

Зеро, мамлакатимиз 25 йиллик тараққиёт йўлини Мамлакатимиз Биринчи Президенти илгари сурган мақсад ва ғояларга таянган ҳолда босиб ўтганлиги  учун жаҳон ҳамжамиятида ўзинг муносиб ўрнига эга бўлди.

Биз Қорақалпоғистонликлар мустақиллик йилларида ҳудудимизда амалга оширилган барча бунёдкорлик ишларида И.А.Каримовнинг доимо ташаббускор бўлганликларини эслаймиз ва қадрлаймиз.

Айниқса, Устюрт кенгликларида асримиз мўъжизалари ҳисобланган Қўнғирот сода заводи ва Сурғил кони негизида ишга туширилган Устюрт газ-кимё мажмуаси каби йирик саноат корхоналарининг қурилиши ва ишга туширилиши Буюк Йўлбошчимиз номи билан боғлиқ.

Умум эътироф этилган демократик талабларга тўлиқ жавоб берадиган, мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини энг олий қадрият даражасида ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Конституциясини яратди, мамлакатимиз қудратининг юксалиши, халқимизнинг тинч ҳаёт кечириши ва мустақиллигимизни асраш мақсадида миллий армиямиз, мамлакатимиз Қуролли Кучларига асос солди.

Ҳақиқатан ҳам мустақиллигимизнинг йигирма беш йили давомида тенглар ичида тенг бўлиш, озод ва обод масканда яшаб меҳнат қилиш, энг асосийси, ҳар бир инсонга ўз меҳнати эвазига азизу-мукаррам бўлиш бахтини насиб этган Мустақиллигимиз меъмори, буюк сиймо И.А.Каримов хотираси бугунги ва келажак авлодлар қалбида доимо абадий яшайди.

Биринчи Президентимиз асос солган тинчлик ва тараққиёт йўлини давом эттириш эса ҳар биримизнинг асосий бурчидир.

Нурлыбай ҚАЙПБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзоси

Мустақиллик, тинчлик ва тараққиёт асосчиси was last modified: Январь 31st, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »