Нукуснинг энг фаол адолатчи аёли аниқланди

31 Январь, 17:18 • Аёллар қаноти, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 507 марта кўрилди • Комментариев к записи Нукуснинг энг фаол адолатчи аёли аниқланди нет

Юртимиз ўз мустақиллигига эришганидан бошлаб соғлом оилани шакллантириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг жамиятимиз ҳаётидаги фоаллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларнинг ҳам асосий мақсади жамиятда аёллар фаоллигини ошириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида аёллар ташаббускорлигини кучайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Ушбу мақсад ва ғояларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашлари шаҳар ва туман босқичлари юқори савияда ўтказилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус туман Кенгаши томонидан ташкил этилган танловнинг навбатдаги босқичида ўз меҳнат жамоаларида обрў-эътиборга эга, лидерлик ва нотиқлик қобилияти юқори деб топилган партия аъзолигидаги аёллар ғолиблик учун беллашдилар.

Иштирокчиларининг танлов ҳайъатига топширган ҳужжатлари ва ҳар бир чиқишлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус туман Кенгаши томонидан тузилган ҳайъат аъзолари теран таҳлил қилиб, саҳна чиқишлари ҳуқуқий-сиёсий саводхонлик даражаси ва бошқа қобилиятлари одилона баҳоланиб борилди.

Иштирокчилар орасидан танлов шартларига кўра, партия устави ва дастурий мақсадларидан хабардорлиги, ўзи яшаётган ҳудуднинг тарихи, маданияти ва миллий дастурларини яхши билиши, ижодий ишлари ва намунали оила бекаси эканлигини тасдиқловчи маълумотлари билан Нукус тумани 6 сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Наргиза Кадиримбетова биринчи ўринга лойиқ деб топилиб, танловнинг ҳудудий босқичида иштирок этиш бахтига муяссар бўлди.

Тадбир якунида танловнинг барча иштирокчилари Ўзбекистон “Адолат” СДП Нукус туман Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

раиси ўринбосари

Нукуснинг энг фаол адолатчи аёли аниқланди was last modified: Февраль 2nd, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »