Қуйи ташкилотлар – партияни халқ билан боғловчи кўприк

28 Январь, 11:23 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, БПТ, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 282 марта кўрилди • Комментариев к записи Қуйи ташкилотлар – партияни халқ билан боғловчи кўприк нет

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини кенг аҳоли қатлами онгига чуқур сингдириш борасида партия қуйи бўғин ташкилотларининг роли аҳамиятлидир. Шу боис партия БПТ фаоллари ҳам жойларда тарғибот–ташвиқот ишларини кун сайин кучайтириб бормоқда.

Ўз сафларига 1014 нафар аъзони бирлаштирган Ўзбекистон “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши таркибидаги 26 та бошланғич партия ташкилоти фаоллари, ҳудудда ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини янада ошириш, партия аъзолари сафини юрт ривожи йўлида бир мақсад доирасида бирлаштирмоқда. Бу борада Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ва ирригация бошқармаси қошида ташкил қилинган БПТнинг фаолияти алоҳида ўрин тутади.

Партиянинг Сайловолди дастурида мамлакат иқтисодиётнинг барқарор суръатларда ривожланиши аҳоли турмуш фаровонлиги ўсишининг кафолати эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунингдек, партия иқтисодиётнинг экологик жиҳатдан мутаносиб жиҳатдан ривожланиши тарафдори, экологик жиҳатдан тоза технологиялар асосида жадал ривожланишни таъминлашга йўналтирилган иқтисодий сиёсат олиб бориш зарурлиги юзасидан ўз позициясини белгилаган.

Юқоридаги долзарб вазифаларни инобатга олган ҳолда, ушбу йўналишда бошланғич партия ташкилоти фаоллари ҳам ҳудудда кенг қамровли ишларни амалга оширдилар. Хусусан, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, Навоий майдони, Сайхун кўчаси, Гулистон кўчаларида, янги қурилган кўп қаватли бинолар олдида жойлашган гулзорларга 25500 дан ортиқ бир йиллик гул кўчатлари экилди. Бундан ташқари Тошкент йўли кўчаси, “Гуллар водийси” майдони, Хондамир кўчаси бўйларига 30000 дона канн гуллари ўтказилди. Ўзбекистон кўчаси, “Камолот” боғи, “Мустақиллик майдони”, “Дўстлик” канали ёқасига сосна, липа, клён ва бошқа манзарали дарахтлар экилди. Экилган дарахт ва гул кўчатларини суғориш, кўкартириш, йил давомида парваришлаш учун суғориш автомашиналари, дарахтларга шакл бериш ускуналари ва майсаларни ўриш мосламалари билан таъминланган махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Улар ёрдамида 8 мингдан ортиқ арча ва 2 минг тупдан зиёд манзарали кўчатларга шакл берилди.

Абдиқул Атабаев, Гулистон шаҳар Ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ва ирригация бошқармаси қошидаги партия БПТ раиси:

– Бизнинг ташкилотда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бошланғич партия ташкилоти ташкил этилганда аъзоларимиз сони дастлаб 12 нафардан иборат эди. Ҳозирги кунда сафимиз 71 нафарга ортди. Бундан ташқари партия аъзолигига кириш истагини билдираётган фуқароларимиз ҳам кўпаймоқда. Ҳозирда бошланғич партия ташкилоти фаолларининг олдига қўйилган мақсад, аввало, электорат орасида партия сайловолди дастурининг тарғиботи юзасидан олиб бораётган ишларни янада жадаллаштириш, қуйи бўғинда етакчиларнинг аҳоли билан ишлаш кўникмасини шакллантириб бориб, шу орқали уларни ташвишга солаётган муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича аниқ натижаларга эришишдир.

Шунингдек, ушбу БПТ томонидан партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар юзасидан “Бизнинг мақсадимиз – адолатли фуқаролик жамияти”, “Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш – амалга оширилаётган ислоҳотлар ортга қайтмаслигининг кафолати”, “Ўзбекистон – изчил тараққиёт йўлидан бормоқда”, “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса жамият мустаҳкам бўлади”, “Депутат – сайловчиларнинг ишончли вакили”, мавзуларидаги тадбирлар уюштириб, аҳолининг сиёсий–ҳуқуқий онгини оширишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, БПТлар жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок қатнашиши, ижтимоий муаммолар ҳал этилишига кўмаклашишлари зарур. Улар ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, социал–демократик ғояларни тарғиб этишда Ўзбекистон “Адолат” СДПни халқ билан боғловчи кўприк вазифасини бажаришлари лозим. Шундагина жамиятда партиянинг обрўси янада ортаверади.

Беҳзод АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Гулистон шаҳар Кенгаши раиси

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »