Устувор вазифалар белгилаб олинди

27 Январь, 16:42 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 270 марта кўрилди • Комментариев к записи Устувор вазифалар белгилаб олинди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Қарши шаҳридаги “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки вилоят филиали мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маьрузаси юзасидан келиб чиқадиган вазифалар хақида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари, тиббиёт, таълим, шунингдек, вилоятда фаолият олиб бораётган молия муассасалари ходимлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Вазирлар Маҳкамаси кенгайтирилган мажлисидаги маьрузасида келтирилган фикр мулоҳазаларнинг мазмун моҳияти маърузачилар томонидан йиғилганларга тушунтириб берилди. Сўнгра партия вакиллари Ўзбекистон  Президенти маьрузасидан келиб чиққан ҳолда “Адолат” СДП Вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Президентимиз томонидан айтилган, “Врачлар ва тиббиёт ходимлари малакасини ҳам мамлакатимизда, ҳам етакчи хорижий клиникаларда ошириш бўйича таъсирчан тизим яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш даркор. Зарур бўлса, уларни моддий рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш керак” дея айтган фикрларида нақадар катта вазифалар ётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Ҳақиқатдан ҳам ҳар йили ўнлаб, юзлаб беморлар ўз дардларига шифо излаб, бир неча минг доллар сарфлаб чет давлатлардаги шифохоналарда жаррохлик амалиётини ўтказиб келади. Агар Президентимиз айтганларидек, хорижий давлатлар шифокорлари билан ўзбек шифокорлари хамкорлиги йўлга қўйилса, соҳада фаолият юритаётган врачлар малакаси тинимисиз оширилса, бу халқимизга фақат фойда келтиради. Президентимиз маърузасида илгари сурилган барча вазифалар ҳаётий эканлиги, ушбу вазифалар сўзсиз бажарилишини таъминлаш ҳар бир юртдошимиз учун ҳам масъулият юклайди.

Масрур Ҳаққулов, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки ходими:

— Тарғибот-ташвиқотга йўналтирилиб, юқори савияда ўтказилган бугунги тадбир жуда қизиқарли кечди. Айниқса, биз каби шаҳар ва қишлоқ жойларида яшовчи аҳолининг турмуш шароитини таъминловчи арзон уй-жойларни қуриш, йўл, транспорт, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш борасида қабул қилинган янги мақсадли дастурдан йиғилиш фаоллари мен каби иштирокчиларни воқиф этишди. Бундай тадбирлар турли-туман мавзуларда уюштириб борилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Тадбир очиқ мулоқот, савол –жавоблар асосида ўтганлиги учун барчада яхши таассурот қолдирди. депутатлар ва партия фаоллари йиғилиш иштирокчиларининг барча саволларига жавоб бериб, Президентимиз маърузасидаги давлат бошқарув идоралари ва бошқа ташкилотлар олдига жамиятни демократлаштириш ва янгилаш борасида қўйилган вазифаларнинг аҳамиятини тушунтириб бердилар.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »