Ҳаётий ғоялар – ижтимоий ислоҳотларга наф келтиради

28 Февраль, 21:10 • Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 382 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳаётий ғоялар – ижтимоий ислоҳотларга наф келтиради нет

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг иштироки” мавзусида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Давлат ҳокимиятининг  вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Улуғбек Расулов, партия вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмаси вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан Сиёсий Кенгаш Марказий аппарати бўлим мудири Улуғбек Расулов, партиянинг Миришкор туман Кенгаши раиси Саодат Очилова, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Акмал Бобоевлар жойларга кўпроқ чиқиб, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ҳамда фуқаролар мурожаати юзасидан депутатлик сўровлари юбориш долзарб вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади.

Қашқадарё вилоят Кенгаш раиси вазифасини бажарувчи Руиддин Раупов партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларининг ўтган йилги фаолиятини  танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилиб, галдаги муҳим вазифалардан бири- фуқароларнинг ҳар бир мурожаатига ҳозиржавоблик билан ёндашиш, ҳалқ билан юзма-юз мулоқотлар олиб бориш партия масъуллари ва депутатларининг иш услуби этиб белгиланиши лозимлигини эътироф этди.

Бугун қайси жабҳага қараманг, инсон манфаатларини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Дарҳақиқат, фуқароларнинг ташвишлари эшитиш, улар билан очиқ, юзма-юз мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилишдан юксак масъулият йўқ аслида. Чунки амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдек олий қадрият мужассам. Бу эса ўз навбатида ҳалқнинг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шундан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари ҳамкорлигини кучайтириб, шаҳар ва туманлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида тегишли раҳбарлар ҳисоботларини мунтазам эшитиш, ижро ҳокимиятининг масъулиятини янада оширишни таъминлаш даркор.

Танқидий руҳда ўтказилган фаоллар йиғилишида вилоят партия ташкилотларининг ҳали мавжуд имкониятлардан тўла-тўкис фойдалана олмаётгани ҳам қайд этиб ўтилди.

Йиғилишда партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада кучайтириш юзасидан бир қатор таклифлар ҳам ўртага ташланди. Тадбир якунида келгусидаги фаолиятни янада кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

                                                          Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Ҳаётий ғоялар – ижтимоий ислоҳотларга наф келтиради was last modified: Март 1st, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »