Биз вайронкор ғояларга қаршимиз

16 Февраль, 18:08 • Ёш адолатчилар, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 308 марта кўрилди • Комментариев к записи Биз вайронкор ғояларга қаршимиз нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ташуббуси билан Урганч туризим ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Хоразм вилоят вакили ва бошқа ҳамкор ташкилотлар  ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад, ёшлар онгида ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини юксалтириш, уларни ён атрофда бўлаётган воқеа ҳодисаларга дахлдорлик маъсулиятини ошириш, менталитетимизга ёт бўлган ғоялардан асрашдан иборат.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан ёшларга диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, ақидапарастлик каби иллатларнинг салбий оқибатлари, уларнинг гирдобига тушиб қолмаслик учун керакли тавсиялар берилди.

Коллежнинг фаол ёшлари томонидан Она-юртни севиш, унинг келажаги йўлида фидокорона меҳнат қилиш, устозларнинг тинимсиз меҳнатларини оқлаш, қолаверса, давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган чексиз имкониятлардан самарали фойдаланиб юртимиз истиқболига муносиб ҳисса қўшиш Ватанимиз олдидаги фарзандлик бурчи экани эътироф этилди.

Тадбир сўнгида иқтидорли ёшларнинг ижодига мансуб бўлган “Она юртим — Ўзбекистоним”, “Яхшилик қил”, “Ватан” каби мавзулардаги шеърлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки рух  бахш этди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Биз вайронкор ғояларга қаршимиз was last modified: Февраль 17th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »