Бухоронинг фаол адолатчи аёли

28 Февраль, 10:40 • Аёллар қаноти, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 409 марта кўрилди • Комментариев к записи Бухоронинг фаол адолатчи аёли нет

Мамлакатимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш, давлат бошқарувида фаол иштирокини таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, мавқеларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу каби мақсадларни кўзлаб Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг Бухоро вилояти босқичида ҳам партиямизнинг фаол аёллари жамиятда ўз ўрнига эга эканликлари, юксак ва ноёб фазилатлари, шунингдек, эзгу мақсад сари доимо интувчанлик қобилиятларини намоён этишди.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган фаол партиядошларимиз вилоят босқичида тўртта шарт доирасида ўзларининг билим ва қобилиятларини, истеъдод ҳамда салоҳиятларини намойиш этишди.

Кўрик-танловнинг биринчи шарти бўйича баҳолар иштирокчилар томонидан олдиндан танлов ҳайъатига тақдим этган ҳужжатлар асосида қўйилди. Танловнинг иккинчи “Адолат – менинг нигоҳимда” шарти бўйича фаоллар ўзларини таништириш баробарида ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ташаббускорлиги, шунингдек, партия фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида маълумот, фикр ва таклифларини бериб ўтишди. “Сиёсий билимдонлик” шартида эса, савол-жавоблар орқали сиёсий партия фаолиятига доир миллий қонунчилик, шунингдек, ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги, нотиқлик қобилияти синовдан ўтказилди. Эркин мавзу шартини бажаришда ғолибликка номзодлар ўзларининг ижодий қобилиятларини муносиб намойиш этишди. Иштирокчилар ўзларининг кенг қиррали маҳоратлари, бадиий чиқишлари ҳамда ижодий ёндашувлари билан йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Ҳар бир шартда танлов қатнашчилари ўз билими, интилувчанлиги, сиёсий фаоллиги ҳамда ташаббускорлигини маҳорат билан кўрсатишди.

Партиянинг “Аёллар қаноти” Бухоро вилоят Кенгаши раиси Дилбар Ҳамдамова бошчилигидаги ҳайъат аъзолари ҳар бир иштирокчининг чиқишларига алоҳида эътибор бериб баҳолаб борилди. Албатта “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибини аниқлашда жамоат ишларида фаоллик, ташаббускор, шунингдек, ҳар томонлама билим даражасининг юқори савияда эканлиги инобатга олинди.

Танлов натижаларига кўра Қоровулбозор туманининг фаол адолатчи аёли Насиба Исмаилова учинчи даражали диплом, Бухоро шаҳридан қатнашган Юлдуз Қўлдошова иккинчи даражали диплом, шофирконлик Гулчеҳра Ҳошимова эса биринчи даражали диплом билан тақдирланди ва кўрик танловнинг республика босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Гулчеҳра Ҳошимова, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби:

– Танловда қатнашишимдан аввал Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастури билан танишиб чиқдим. Унда хотин-қизларни, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни жамиятда ўзларининг муносиб ўрнини эгаллашлари, ўз салоҳиятини тўла-тўкис намоён этишлари учун етарлича имкониятлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани мени ўзига жалб этди. Шу мақсадда ушбу кўрик-такловда қатнашиб сиёсий ва ҳуқуқий  билимларимни ошириш, шунингдек, ҳар бир шартга масъулият билан ёндашиб, партия лойиҳалари ва Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда ўз билим ҳамда маҳоратимни кўрсатишга ҳаракат қилдим.

Танловнинг бошқа иштирокчилар ҳам “Йилнинг энг фаол ташкилотчи аёли”, “Йилнинг энг фаол нотиқ аёли”, “Йилнинг энг фаол тарғиботчи аёли”, “Йилнинг энг фаол сиёсатчи аёли” номинациялари бўйича партия вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Бухоронинг фаол адолатчи аёли was last modified: Февраль 28th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »