Экологик маданият атроф-муҳит муҳофазасининг мустаҳкам асоси

28 Февраль, 17:42 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 522 марта кўрилди • Комментариев к записи Экологик маданият атроф-муҳит муҳофазасининг мустаҳкам асоси нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофирокон туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда партиянинг “Тоза табиат – соф келажак учун” лойиҳаси доирасидаЭкологик маданият атроф-муҳит муҳофазасининг мустаҳкам асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, она табиатга оқилона муносабатда бўлиш, келажак авлодга табиий бойликларини бус-бутун етказиш, глобал экологик инқироз асоратларининг олдини олиш бугун инсоният олдига ўта долзарб вазифаларни қўймоқда. Аҳоли соғлом ва муносиб ҳаёт кечиришининг муҳим омили – экологик барқарорликни кафолатлаш, табиий ресурсларнинг барча мажмуини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш устувор аҳасият касб этади.

Дастлаб, тадбир иштирокчиларига экология ва тиббиёт соҳасидаги мутахассислар томонидан мавзуга доир маълумотлар берилди. Юртимиз  тарихан қисқа давр ичида, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш борасида салмоқли тажриба тўпланганлиги шунингдек, табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш чора-тадбирларда яққол намоён бўлаётганлиги таъкидланди.

Республикамизда бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида экологик барқарорликни кафолатлаш механизмлари самарали татбиқ этилди. Соҳага оид ўттизга яқин қонун ва 150 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар билан атроф-муҳитни муҳофаза этиш соҳасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйди. Ўзбекистон атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида бир қатор Конвенция ва экологик йўналишдаги кўплаб халқаро шартномаларга қўшилди.

Республикамизда экологик йўналишдаги Конвенция ва халқаро шартномаларда белгиланган мажбуриятларни бажариш юзасидан салмоқли натижаларга эришмоқда. Инсон саломатлигига зарарлилик даражаси юқори бўлган ҳудудларда атроф-муҳит ҳолати яхшиланиб, экотизим барқарорлашмоқда. Бундан ташқари, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни соғломлаштириш ишлари самарали амалга оширилмоқда. Атмосферага ифлослантирувчи чиқиндиларни чиқариш ва зарарли оқова сувлар бир неча баробар камайтирилди. Миллий қўриқхона, боғ, буюртма қўриқхона ва экологик марказлар фаолияти ривожлантирилди.

Тадбир давомида аҳолини қизиқтирган турли саволларга мутахассислар томонидан етарлича жавоблар берилди. Шунингдек, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашда жамоатчилик назоратини амалга оширилиш  механизмларига тўхталиб ўтилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Экологик маданият атроф-муҳит муҳофазасининг мустаҳкам асоси was last modified: Февраль 28th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »