Muhiba Bobobekova

Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш йўлида муҳим дастурий ҳужжат

28 Февраль, 17:49 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 348 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш йўлида муҳим дастурий ҳужжат нет

Бугун давр шиддат билан ривожланиб, жамиятнинг ҳар бир соҳасига  янгича ёндашув ва ташаббускорликни талаб этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда автомобиль йўлларини бошқариш, уларни сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш ишларига йўналтирилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ҳамда соҳага ёндашувни тубдан ўзгартиришга хизмат қилиши билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Мазкур Фармон мамлакатимизда автомобиль йўллари тармоғи бўйича юзага келган ҳақиқий ҳолат ва ривожланиш даражасидан келиб чиқиб йўл хўжалигининг барча йўналишларига аниқ ва самарали чора-тадбирларни белгилаб берди. Чунончи,  Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасини ташкил этиш назарда тутилган бўлиб, бу ўз навбатида, автомобиль йўллари соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва таъмирлаш ишларига комплекс ёндашиш орқали йўл хўжалигини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни молиялаштириш, бу борада лойиҳалаштириш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини ошириш масаласида тўлақонли буюртмачи хизматини яратиш, айниқса, қишлоқ автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда янги тузилма, яшаш учун қулай ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш имконини беради.

Шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ва ҳудудларини истиқболли ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам қабул қилинди.

Қарорда 2017-2018 йилларда 5454 километр хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш, таъмирлаш ишларини бажариш учун минтақавий йўлларни таъмирлашга ихтисослаштирилган ташкилотларни 330 та йўл техникаси билан таъминлаш, мавжуд республика хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овуллар кўчаларини хатловдан ўтказиш ва уларни паспортлаштириш, бу борадаги ишлар натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш назарда тутилгани мамлакатимизда йўл қурилиш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатларни янги босқичини бошлаб бериши, бу эса ўз навбатида иқтисодиётимиз тараққиётига ҳисса қўшибгина қолмай аҳолига катта имконият ва қулайликлар туғдириб, турмушимиз фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам мамлакатимизни демократик янгилаш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий модернизация қилиш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш жараёнларининг фаол иштирокчисидир, бу борада, партиянинг “Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан тегишли ташкилотларнинг мутасадди ходимлари иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб Ўзбекистон Республикасининг “Автомобил йўллари тўғрисидаги” Қонун ижроси, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, бу орқали йўлларнинг, айниқса, маҳаллалардаги ички йўлларнинг созлигини таъминлаш ҳамда уларни текис, равонлигини сақлаш, йўллардан тўғри фойдаланиш ҳолатларини ўрганиш юзасидан Жомбой ва Тайлоқ тумани ҳокимияти билан ҳамкорликда кенг қамровли ишлар олиб борилди. Ўрганишлар натижаси вилоят Кенгаши сессияси кун тартибига киртилди, амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларни таҳлил қилишдан келиб чиқиб, ушбу соҳа фаолиятини янада  яхшилаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори қабул қилингани сўзимизнинг яққол тасдиғидир.

Хулоса қилиб айтганда, партиямизнинг ҳар бир аъзоси ҳамда депутатлик гуруҳларининг ўзаро самрали ҳамкорлиги, қабул қилинаётган қарор, фармон ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда, партия дастурий мақсад ва ғоялари тарғиботининг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳиба БОБОБЕКОВА,

Ўзбекситон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси в.б.

Халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш йўлида муҳим дастурий ҳужжат was last modified: Февраль 28th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »