Илм-фан ривожини янги босқичга олиб чиқишнинг муҳим омили

28 Февраль, 21:21 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 459 марта кўрилди • Комментариев к записи Илм-фан ривожини янги босқичга олиб чиқишнинг муҳим омили нет

Бугунги кунда юртимизда фаннинг фидоийлари, олимлар, академиклар, фан докторлари ва фан номзодлари ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган эътибордан фойдаланган ҳолда, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлида муносиб ҳисса қўшиб, илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини халқ хўжалигининг турли соҳаларида татбиқ этиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлашда салмоқли ўрин эгаллаб келмоқда. Ўзбекистон олимлари дунё хамжамиятида муносиб ўринларига эга бўлиб, илм ва фан йўлида эришаётган ютуқлари билан фахрланса арзигулик ишлар амалга оширилмоқда.

Шу каби мақсадларни кўзлаган ҳолда Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантириш, бунда олимларимизнинг ўзига хос ўрнини белгилаш, уларни салоҳиятидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 17 февралда имзоланган “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам мамлакатимиз олимлари ва академиклари, соҳа фидоийлари, илм-фан эгалари томонидан катта қувонч билан кутиб олинди.

Ушбу Қарорда мамлакатимиз иқтисодиётининг инновацион ривожланишида академик фаннинг аҳамиятини янада ошириш, Фанлар академиясининг нуфузини юксалтириш ва фаолиятини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни бошқариш ва тартибга солишнинг ягона тизимини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ўрнини ошириш муҳим вазифа этиб белгиланган.

Президентимизнинг ушбу Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошида бир қатор илмий тадқиқот институтлари ташкил этилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фаолияти тугатилаётган Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ташкил этилаётганлиги айтиб ўтилган. Ушбу агентлик зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни бажаришда илмий-техник хизматлар кўрсатишга йўналтирилган давлат топшириқларини шакллантириш каби вазифалар юкланади.

Мамлакатимиз Президентининг ушбу Қарори Ўзбекистонда илм-фаннинг ривожланишида, илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлашнинг сифатини ошишида, шунингдек олимларимиз жамоаси томонидан амалга оширилаётган инновацион илмий ва илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишда, мамлакатимизнинг илмий салоҳиятини ўсишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Амалиддин СУЛАЙМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси,

Гулистон Давлат университети проректори,

тарих фанлари номзоди, доцент.

Илм-фан ривожини янги босқичга олиб чиқишнинг муҳим омили was last modified: Февраль 28th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »