Изланувчан ва ташаббускор аёллар

25 Февраль, 13:11 • Аёллар қаноти, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 540 марта кўрилди • Комментариев к записи Изланувчан ва ташаббускор аёллар нет

Ўзи туғилиб ўсган юртнинг тинчлиги, халқининг фаровонлиги, оиладаги мустаҳкамлик ва тотувлик, фарзандларининг соғлом ва баркамол авлодлар бўлиб вояга этиши – аёл бахтини таъминлайдиган омиллардан десак муболаға бўлмайди.

Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ҳам амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг асосий мақсади – демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, қонун ижодкорлиги жараёнларида аёллар фаоллиги ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли.

Партия Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан, сиёсий ва ҳуқуқий билимга эга, партия дастурий вазифаларини аҳоли ўртасида фаол тарғибот қила оладиган, дунёқараши кенг фаолларни аниқлаш мақсадида ўтказилиб келинаётган «Йилнинг энг фаол адолатчи аёли» кўрик-танлови ҳам партиямиз аъзолар сафининг йилдан-йилга кенгайиб, дастурий мақсадларимизнинг ижросини таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда.

Шу каби мақсадларни инобатга олган танловнинг Қорақалпоғистон ҳудудий босқичи Нукус шаҳридаги 22 сонли болалар мусиқа ва саънат мактаби мажлислар залида тантанали равишда ўтказилди.

Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб деб топилган хотин-қизларнинг Қорақалпоҳистон ҳудудий босқичида сиёсий-ҳуқуқий билими, фаол фуқаролик позицияси, сиёсий партиялар ва хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид миллий қонунчилик ва халқаро тажрибалардан хабардорлиги, етакчилик ва нотиқлик қобилиятлари синовдан ўтказилди.

Айни кунда, партиянинг Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши «Аёллар қаноти» сафига 6 мингга яқин хотин-қизлар бирлашган бўлиб, уларнинг асосий қисми халқ саломатлиги ва ёш авлодга таълим-тарбияси бериш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган партия электорати вакилаларидан иборат.

Танлов якунида Нукус шаҳридан Зульфия номидаги давлат мукофоти совриндори, Нукус-FM радиоси бошловчиси Айшолпан Оразымбетова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Қораўзак туманидан «Парауан дала» фермер хўжалиги раҳбари Лайло Мунтаева иикинчи ўринга ва Қонликўл туманидан 18 сонли умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Зыяда Яхипова учинчи ўринга сазовор бўлди.

Танловнинг бошқа иштирокчилар ҳам турли номинациялар буйича тақдирландилар ва партия Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби.

Изланувчан ва ташаббускор аёллар was last modified: Февраль 25th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »