Мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида бошланғич партия ташкилотининг ўрни

1 Февраль, 18:19 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 410 марта кўрилди • Комментариев к записи Мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида бошланғич партия ташкилотининг ўрни нет

Бошланғич партия ташкилотлари сиёсий кучнинг асосий негизи ҳисобланади. Шофиркон туманида ҳам ўз олдига қўйган эзгу мақсадларни амалга ошириш чоғида партия тизимини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиб келаётган БПТнинг ўрни беқиёс эканлигини кўриш мумкин. Туманда ташкил этилган 26 та БПТ 505 нафар партиядошларимизни бирлаштириб, уларнинг сиёсий саводхонлиги ошириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ва жамият тараққиётида фаоллигини кучайтиришга ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Баркамол авлод маҳаллада камол топади” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам бошланғич партия ташкилотининг маҳалла ёшлари билан қай даражада ишлаши, уларнинг фаоллигини оширишда олиб бораёган амалий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, ёшлар тарбиясида маънавият масаласини кучайтириш, бунда эса БПТларида сиёсий ўқишларни кўпайтириш орқали аҳолига кенг тарғибот ишларини олиб бориш каби устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.

2013 йилда “Доригар” МФЙ қошида ташкил этилган, 20 нафар партия аъзоларини бирлаштирган намунали БПТда партиявий ишлар намунали йўлга қўйилиб, сафдошларимиз орасида ибрат бўлиб келмоқда. Партия аъзолари ўз устида ишлаши сабаб ҳудудда ўз мавқеига эриша олди. Шунингдек, берилган вазифаларни ўз вақтида бажариб, маҳаллада истиқомат қилаёган аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ёшларнинг маънавияти, одоб-ахлоқи, уларда фуқаролик позициясининг шаклланиши, мустаҳкамланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

– Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳар бир инсон дунёқараши, оила муҳитининг тўғри шаклланишига ҳам ижобий таъсир қилади. Бу эса ўз иқтидор ва қобилиятини тўла ишонч билан ривожлантириш, ҳамжиҳатликка интилишга, бир сўз билан айтганда жамият ҳаётида фаол бўлишга ундайди, — дейди, халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати Ҳамрогул Ашурова. – Одамларга тушунарли ва зарур бўлган, ҳаётий ҳамда таъсирчан тарғибот, албатта, самара беради. Айниқса, биз маҳалла фаоллари ёшлар билан бирга ҳамжиҳатликда ишлаб, уларнинг жамиятдаги фаоллигига катта эътибор қаратишимиз зарур.

Айтиш жоизки, БПТ аъзоларининг ҳудуд аҳолиси, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамоат ишларида фаол иштирокини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, глобаллашув давридаги турли ёт ғоялар, “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларидан ёшлар маънавиятини асраш, оилавий тарбиянинг ролини кучайтириш билан бирга, тиббий маданиятни юксалтириш, эрта никоҳнинг олдини олиш, ҳар бир хонадон ёшларига илм-маърифатни тарғиб этиш асосий эътиборда бўлиб келмоқда. Бу борада қатор тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ҳам ташкил этилмоқда.

Салима Ахатова, “Доригар” МФЙ маслаҳатчиси, БПТ раиси:

– Ёшлар тарбиясига бўлган эътибор бугунги кунда энг долзарб вазафаларимиздан биридир. Айниқса, келажак эгаларининг ҳар томонлама баркамол ҳамда етук шахс бўлиб шаклланишларида маҳалланинг фаолиятини кучайтиришга жуда катта эътибор қаратиб келяпмиз. БПТ фаоллари билан бирга ҳудудларда ёшлар иштирокида ободонлаштириш ҳамда атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратиш ишларини йўлга қўйдик, кўчатлар ўтқаздик, шунингдек, уларнинг маънавиятини риожлантириш, оилага тайёрлаш, эрта никоҳнинг олдини олиш, касб ва ҳунарга йўналтириш мақсадида олиб бораётган амалий ҳаракатларимиз ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда.

Шофиркон тумани Кенгаши томонидан партиявий ишларда фидоийлик кўрсатишга қодир, билимдон ва сиёсий маҳоратни оширишга интилаётган маслакдошларни ўзида бирлаштирган бошланғич партия ташкилотлари тажрибаларини оммалаштириш мақсадида барча БПТларида амалий ишлар бажарилиб борилмоқда. Бошланғич партия ташкилотларининг изчил ишлаши, фаолиятида тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини янада кучайтириш жойлардаги БПТлар мавқеининг мустаҳкамланиши билан бирга партия ғояларини ҳаётга тадбиқ этиш, электорат манфаатларини рўёбга чиқариш имконини оширади.

Моҳигул Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида бошланғич партия ташкилотининг ўрни was last modified: Февраль 2nd, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »