Минтақамиздаги энг обод воҳа бўлади

27 Февраль, 18:04 • Қашқадарё вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 335 марта кўрилди • Комментариев к записи Минтақамиздаги энг обод воҳа бўлади нет

Қашқадарё вилояти шарқда Тожикистон, жанубда Туркманистон давлатлари ҳамда юртимиз ҳудудида шимолда Самарқанд, жанубий – шарқда Сурхондарё, ғарбда Бухоро ва Навоий вилоятлари билан чегарадош.

Вилоятнинг умумий ер майдони 28,6 минг квадрат километрни ташкил этади. Ҳудудда икки миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб, воҳанинг ижтимоий-иқтисодий, маданий салоҳияти юксалиши орқали мамлакат ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Шуни мамнуният билан эътироф этиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг вилоятларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида қилаётган амалий ташрифлари – мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий куч-қудратини янада юксалтиришга хизмат қилиб келмоқда. Шу сабабли қашқадарёликлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудимизга ташрифини интиқлик билан, чин қалбдан кутиб олдилар.

Қашақадарё вилоятининг диққатга сазовор жиҳат шундаки, истиқлол йилларида ҳудуд мамлакатимизнинг том маънодаги саноат, ёқилғи-энергетика базасига айланди. Маълумотларга қараганда, бугун юртимизда қазиб олинаётган нефтнинг 76 фоизи, табиий газнинг 82 ва газ конденсатининг 93 фоизи вилоят ҳиссасига тўғри келмоқда. Эҳтиёж учун зарур бўладиган олтингугурт ҳам тўлиғича ушбу воҳамизда ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда Таллимаржон иссиқлик электр станцияси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Кўкдумалоқ нефт кони ва бошқа иншоатлар мамлакатимизнинг асосий ёнилғи-энергетика базасини таъминлаб туради.

Айниқса, иқтисодий салоҳиятига кўра бетакрор “Шўртангазкимё” мажмуасининг истиқлол йилларида барпо этилиши нафақат вилоят, балки бутун Ўзбекистон миқёсида рўёбга чиқарилган энг муҳим лойиҳалардан бири бўлди. Ваҳолангки, собиқ иттифоқ даврида юртимизда – Қашқадарё воҳасида бундай замонавий мажмуанинг ишга туширилишини ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмасди. Ҳозир бу ерда тайёрланаётган полиэтилен дунёнинг ўнга яқин мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев вилоятимизга қилган ташрифи чоғида мазкур мажмуада ҳам бўлди. Бу иншоатда амалга оширилаётган тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда “Шўртангазкимё”нинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳалари билан танишиб, ушбу лойиҳа Марказий Осиёда ягона эканлигини таъкидлади. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозир бу ердан чиқаётган метан газининг тозалиги 98-99 фоизни ташкил қилади. Президентимиз мажмуада Полимерлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Президентимиз янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган 2020 йилда қурилиши тугалланадиган янги “Пиролиз дистиляти”дан истиқболда кимё, автомобилсозлик, фармацевтика, қурилиш, тўқимачиликда ишлатиладиган маҳсулотлар тайёрловчи корхоналар лойиҳалари билан танишди. Яқин йиллар ичида барпо этиладиган ушбу корхоналарни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун ҳозирданоқ хориждаги мутасадди фирма, компаниялар билан шартномалар тузиш ва аҳолини вақтида иш билан таъминлаш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

Булардан ташқари, Президентимиз Ғузор, Косон туманларида ҳам бўлиб, халк хўжалиги тармоқлари ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги ютуқлар билан бирга муаммо ва камчиликларни ҳам тилга олиб ўтди. Бу эса вилоятимиз аҳолисининг 10 минг 489 нафардан ортиқ фуқароларини бирлаштирган Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Мен келажакда воҳамизни минтақадаги энг обод масканга айлантиришда барча халқимиз сингари “Адолат”чилар ҳам улкан ҳисса қўшишига ишонаман.

Ҳусниддин БЕРДИМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли,

“Муборакнефтгаз” МЧЖ

“Зеварда” НГКМ смена бошлиғи.

Минтақамиздаги энг обод воҳа бўлади was last modified: Февраль 27th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »