Ёш тадбиркорлар учун имкониятлар кенглиги

1 Февраль, 18:23 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 499 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёш тадбиркорлар учун имкониятлар кенглиги нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ромитан туман Кенгаши томонидан партиянинг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида “Ёшларнинг инновацион фаолияти ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирди, мамлакатимизда мустақиллик йилларида тадбиркорлик соҳасига жуда катта эътибор қаратилганлиги, ушбу соҳада ёшларнинг фаоллиги кун сайин ортиб, улар учун яратилаётган имкониятларнинг кенглиги тадбиркорлик амалиётининг янада ривожланиб боришида асос бўлиб келаётгани айтиб ўтилди.

Тадбиркорлар манфаатларини ҳар томонлама муҳофазалаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани самарасида бугун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик аҳоли бандлигини таъминловчи, иқтисодиётни изчил ривожлантиришнинг муҳим омили, жамиятимиз ижтимоий-сиёсий барқарорлигининг кафолатига айланмоқда. Бу эса юртимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар уларнинг муваффақиятли фаолиятини таъминламоқда.

Ромитанлик Достон Усмонов тадбиркорликка жиддий киришиб, 2012 йилдан буён якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда. У Ромитан саноат касб-ҳунар коллежида ўқиб юрган кезлариданоқ ўзининг кичик инновацион корхонасини очиб, автомашиналар учун ўриндиқ қопламаларини тикиш иши билан шуғулланиб келмоқда. Беш йил давомида ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида жуда катта ютуқларга эришди. У билан суҳбатда бўлган чоғимиз, унинг иши машаққатли экани, шунингдек, ўз ўрнида масъулият ҳам талаб қилинишининг гувоҳи бўлдик.

Достон Усмонов, ҳунарманд-тадбиркор:

– Мен ўз фаолиятимни талабалик чоғимдан бошлаб олиб боряпман. Коллежни ўқиб юрган чоғларимда тадбиркорлик фаолиятимни бошлаш мен учун орзу эди. Мана, мақсадимга эришдим, машиналар учун ўриндиқ қопламаларни тикиш учун мўлжалланган ўзимнинг кичик корхонамни очдим. Бунинг учун фақат меҳнат ва ўз ишимга нисбатан масъулият билан ёндашиш талаб қилинди, холос. Бугунги кунда фаолиятимни кенгайтириб, кичик корхонамнинг нуфузини янада ошириш мақсадида замонавий, компьютерлаштирилган инновацион технологиялар билан ишлаб келяпман. Нафақат туманимиз, балки вилоятимизнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам мижозлар учун йилига юздан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз. Бунда албатта, шогирдларимнинг ҳам меҳнати беқиёс. Фаолиятимда олдимга қўйган мақсад битта – сифатли ва арзон маҳсулот ишлаб чиқариш.

Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатига жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, уларнинг матоси ва тикиш услуби ҳам замонавий стандарт талабларига жавоб беради. Бу эса ёш тадбиркоримизнинг фаоллиги ва ташаббускорлигидан даракдир.

Раҳматилло ҲАЙИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ромитан туман Кенгаши раиси

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »