Ҳафтанинг муҳим воқеаларига бағишланган сиёсий ўқув

24 Март, 13:14 • Бухоро вилояти, Ёш адолатчилар, Янгиликлар • 220 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳафтанинг муҳим воқеаларига бағишланган сиёсий ўқув нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши ходимлари учун ҳафтанинг муҳим ижтимоий ва сиёсий воқеалари юзасидан сиёсий ўқув ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари иштирок этиб, ҳафта давомида бўлиб ўтган муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар, ходимларга берилган топшириқларнинг ижро интизоми масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари хусусида, партия вилоят Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти ҳузурида ташкил этилаётган «Адолат ниҳоллари» интеллектуал ёшлар клуби Низоми тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти ҳузурида ташкил этилаётган «Адолат ниҳоллари» интеллектуал ёшлар клуби Низоми тўғрисида партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси Зуҳро Мирзаҳамдамова тўхталиб ўтар экан, клуб фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, клуб томонидан партиянинг дастурий лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этишнинг амалга оширилиш механизмлари, клубни ташкил этишдан мақсад ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, юртимизда ўсиб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий оламини бойитиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдод ва маҳоратларини намойиш этишларига кўмаклашиш, кенг имкониятлар яратиш – клуб фаолиятининг устувор мақсади эканлиги алоҳида қайд этилди. Жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида сиёсий ва ҳуқуқий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат, жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ёшлар томонидан яратилган истиқболли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш клубнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги ҳам таъкидланди. «Адолат ниҳоллари» клубининг асосий мақсади ва вазифалари ҳақида тўхталиб ўтилар экан, клубнинг шўъбалар таркиби, мақсад қилиб қўйилган амалий ишлар, режалар хусусида ҳам айтилди.

Сиёсий ўқув якунида партия вилоят Кенгаши бўлимлари жорий йилнинг 13 мартдан 18 мартгача амалга оширган ишлари тўғрисидаги маълумотлари ҳам тингланиб, келгусидаги ишларни амалга ошириш механизми борасида келишиб олинди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши Матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »