Аёлни ардоқлаш – оилани, ватанни улуғлаш демакдир

7 Март, 10:29 • Аёллар қаноти, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 164 марта кўрилди • Комментариев к записи Аёлни ардоқлаш – оилани, ватанни улуғлаш демакдир нет

Халқимизда азалдан аёл улуғ зот деб таърифланиб, оналар беқиёс қадрланган. Истиқлол йилларида эса ана шу эзгу анъаналар юксак даражада қадрланиб, янгича мазмун моҳиятга эга бўлди. Хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, оналар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш каби устувор вазифалар давлат сиёсати даражасига кўтарилди, соҳага оид ҳуқуқий асослар яратилди. Хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари давлат томонидан ишончли ҳимояланиб, кўплаб имтиёзлар берилди, рағбатлантирилди.

Ана шу эзгу мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан партиянинг “Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт” лойиҳаси доирасида партия фаоллари, фаол хотин-қизлар иштирокида “Аёлга эҳтиром – миллатга эҳтиром” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурларида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятда муносиб мавқега эга бўлишларига кўмаклашиш, тадбиркорлик, раҳбарлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида муҳим мақсад ва вазифалар ўрин олган.

Тадбирда таъкидланганидек, бугун хотин–қизлар фаолият юритмаётган соҳанинг ўзи йўқ, ўзбек аёли нафақат оилада, балки жамиятнинг турли жабҳаларида ўзларининг бор иқтидори-ю, салоҳиятини намоён этаётганини мамнуният ва фахр билан тилга олиш мумкин. Тадбиркорлик дейсизми, илмий тадқиқот, изланиш билан шуғулланиш бўладими, ҳамма соҳани муваффақиятли эгаллаб, давлатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Неча-неча юзлаб тадбиркор опа-сингилларимиз минглаб ёшларни доимий иш билан таъминласа, минглаб аёл ўқитувчи ва мураббийлар болаларимизни маърифат ва эзгулик ғоялари сари етаклаб, билим ва муваффақият чуққиларини эгаллашлари учун замин тайёрламоқда. Бу ҳам бўлса, албатта, жамиятимизда хотин-қизларга берилаётган эътиборнинг самарасидир.

–Ўтказилаётган бу каби тадбирлар хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш билан бир қаторда, фаол, фидоий, мавжуд масалаларга дахлдорлик ва ташаббускорлик руҳи билан ёндашишларига ундамоқда. — дейди –вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бобобекова–Буни жойларда аҳоли билан олиб бораётган юзма-юз мулоқатлар чоғида аёлларнинг нафақат ўз шахсий масалалари, балки ҳудудлар ободлиги, итжимоий мақсадлар, маҳалла ҳаёти билан боғлиқ ишлар акс этган мурожаатлари мазмунидан ҳам англашимиз мумкин.

Бир сўз билан айтганда, жорий “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида аёллар ташаббускорлигини кучайтириш, жамиятда уларнинг фаоллигини ошириш борасида партия томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар кўламини янада кенгайтириш давр талаби, бунинг учун эса, албатта партиянинг ҳар бир фаоли, ҳар бир депутати изланувчан ва фидоий бўлмоғи лозим.

Нодира ХАЛИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »