Бухоро: Янгиланишлар янада чирой бермокда

15 Март, 17:59 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 463 марта кўрилди • Комментариев к записи Бухоро: Янгиланишлар янада чирой бермокда нет

Мустақиллик улкан орзу ва мақсадлар сари дадил қадам ташлаш учун қатор имкониятлар эшигини очиб берди. Барча вилоятларда бўлгани каби қадим ва навқирон шаҳримиз Бухорода ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Биргина Бухоро темир йўл вокзалини олайлик, бу ерда ҳар бир йўловчи учун жуда катта қулайликлар яратилди. Бухородаги Когон шаҳрининг гўзаллиги эса ана шундай имконият ва ислоҳотлар натижасида кун сайин ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида жорий йилнинг 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташриф чоғида, Бухоройи шарифнинг яна бир дарвозаси замонавий темир йўл вокзалида бўлди.

Мамлакатимиз раҳбари Ўзбекистон Темир йўллари магистралида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишди. Миллий ва замонавий йўл транспорт коммуникация тармоғининг муҳим бир қисми Бухоро-Мискин темир йўл қурилиши — 350 километр масофадаги пўлат излардир. Маълумот берилганидек, айни пайтда 334 км. тамомила янги йўл қурилиши олиб борилмоқда. 20 километрда эса реконструкция ишлари бошланди. 283 миллион доллар қийматидаги мазкур йирик лойиҳани йил охиригача якунига етказиш кўзда тутилган. Келажакда эса бу йўлларда электрлаштирилган юқори тезликдаги поездлар ҳаракати ташкил қилинади. 2018-2020 йилларда 334 километрлик Мискин-Бухоро оралиғи, шунингдек, Мискин – Урганч – Хивани боғловчи 120 километр масофадаги пўлат излар ҳам электрлаштирилади.

2020 йилга қадар Мискин-Нукус йўналиши бўлган 240 км мавжуд йўл электрлаштирилиши режага киритилган. Бу орқали мазкур йўналишдаги йўллар жами 720 км.га етказилади. Тақдимот жараёнида Президентимиз мазкур йўналишдаги ишлар сифатини янада оширишга қаратилган қатор таклиф ва тавсияларини берди.

«Юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий «Афросиёб» электр поезди «юртимиз аҳолиси ва меҳмонларининг темир йўллардан фойдаланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш, уларга сафар давомида юқори даражадаги замонавий шароитларни яратиш ва сифатли сервис хизматларини кўрсатиш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида 2016 йилнинг 15 сентябридан бошлаб

Давлат раҳбари ташрифи чоғида янги Афросиёб пойезди имкониятлари ва йўловчилар учун яратилган қулайликлар билан танишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий «Афросиёб» электр поезди «юртимиз аҳолиси ва меҳмонларининг темир йўллардан фойдаланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш, уларга сафар давомида юқори даражадаги замонавий шароитларни яратиш ва сифатли сервис хизматларини кўрсатиш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида 2016 йилнинг 15 сентябридан бошлаб Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи №762/761-сонли Afrosiyob электро поезди йўлга қўйилишини маълум қилинган эди.

«Afrosiyob» электропоезди ҳақида қисқача маълумот – Электропоезд 215 йўловчи сиғимига эга бўлиб, 2 та VIP, 2 та бизнес ва тўртта эконом тоифали вагонлардан иборат. Янги поезд эса 287 йўловчи сиғимига эга. Унда эконом тоифали вагонлар сони 2 тага кўп. Бу бир вақтнинг ўзида қўшимча 72 йўловчини ўз манзилига этказиш имкони мавжуд. Ушбу электропоезди Ўзбекистон Республикасида 2011 йилдан буён аҳолига хизмат қилиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари шаҳарнинг замонавий қиёфаси ҳақида сўз юритар экан, авлиёлар юрти Бухоро вокзалидан марказга кириб келган меҳмонда ҳудуд яхлит бир меъморий уйғунликни касб этган таассуротни қолдиришни алоҳида эътироф этди. Шунингдек, Когондан Бухоро шаҳригача бўлган масофада замонавий турар жой бинолари барпо этиш юзасидан зарур топшириқларнинг берилиши бунёдкорлик ишларининг янада тараққий этиб боришида асос бўлиб хизмат қилади.

Айтиш мумкинки, бугунги кунда Бухоро вилояти улкан бунёдкорлик ва янгиланишлар оғушида. Ҳар бир қилинган амалий ҳаракатлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Шунингдек, биз бухороликларга қатор қулайликлар ва шароитларни яратмоқда ҳам. Мамлакатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи ҳам ана шундай янгиланишлар сонининг ортиб боришига замин яратди. Биз эса доимо ҳар қандай яратилган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда ўз вазифаларимизни масъулиятни ҳис этган ҳолда амалга оширишимиз даркор. Ватанимиз равнақи ва унинг тараққиётига муносиб ҳиссамизни қўшишга астойдил ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Дилфуза Эргашева,

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашидаги
Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзоси.

Бухоро: Янгиланишлар янада чирой бермокда was last modified: Март 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »