Давра суҳбати: Адолат ҳаётимизнинг бош мезони

31 Март, 14:42 • Навоий вилояти, Янгиликлар • 268 марта кўрилди • Комментариев к записи Давра суҳбати: Адолат ҳаётимизнинг бош мезони нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Навоий вилояти Кенгаши томонидан Навоий вилояти ОИТС марказида партиянинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалари юзасидан «Дастурий вазифаларни таъминлашда партия фаолларининг ўрни» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, Навоий вилояти ОИТС Марказида тузилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этишди.

Давра суҳбатини Ўзбекистон «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов кириш сўзи билан очиб, партия меҳнат ва бандлик, даромадларнинг адолатли тақсимланиши, ижтимоий хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси, соғликни сақлаш, қулай турмуш шарт-шароитларини яратиш, демократик бошқарувни мустаҳкамлаш кабиларни устувор йўналишлар сифатида қайд этди.

Бугун ишонч билан айтиш мумкинки, ўтган давр ичида партия ғоявий жиҳатдан жипслашди, ташкилий тарафдан мустаҳкамланди, жойларда партия ҳақида, унинг мақсад-вазифалари ҳақида аҳолининг ҳабардорлиги ортди, бу эса партия аъзоларининг сони ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида партия депутатлик корпуслари кўпайганида ҳам яққол намоён бўлади.

Партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бахриддин Қурбонов, ижтимоий ҳаётни янада демократлаштириш, аҳолини давлат органлари, биринчи навбатда маҳаллий ҳокимликлар фаолияти борасида маълумотлар билан кенг таъминлаш, бошқарувда ошкоралик, очиқлик ва ҳисобот бериб бориш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жалб этиш тарафдори эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП ўзининг ғоявий нуқтаи назари асосида тараққиётнинг «ўзбек модели» тамойиллари – иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи экани, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадлари турганини тўла эътироф этади. «Адолат» СДП мамлакатимиздаги ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи меҳнаткаш инсон деб билади ва шундай бўлиб қолади, деб ҳисоблайди. Айнан юқори малакали мутахассислар, бюджет соҳаси ходимлари, педагоглар, шифокорлар, муҳандис-техник ва илм-фан вакиллари, хизмат кўрсатиш соҳалари ходимларида социал-демократлар ўзларининг бош ижтимоий таянчини кўрадилар.

Бахром Хайитов, кадрлар бўлим бошлиғи, бошланғич партия ташкилоти раиси:

Биламизки, партия сайловолди дастурида Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини, сиёсий, ижтимоий мақомини янада ошириш, иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш тарафдори эканлиги таъкидланган. Бизнинг марказимизда шундай иқтидорли хотин-қизларимиз талайгина топилади ҳамда партиямизнинг ҳар бир сиёсий тадбирларида ўз фаолликларини намойиш этадилар. Бугунги тадбир ҳам савия жиҳатидан ҳеч бир сиёсий тадбирдан қолишмайдиган даражада ўтди, десак адашмаймиз. Бундан кейин ҳам шундай тадбирлар тез-тез уюштириб турилса, нур устига аъло нур бўлади деб ўйлайман.

Тадбирга йиғилганлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тадбир ташкилотчиларидан батафсил жавоб олдилар. Фаол иштирок этган партиядошларимизга партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Савол-жавобларга бой ўтган давра суҳбати йиғилган иштирокчиларда бирдек қизиқиш уйғотди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Давра суҳбати: Адолат ҳаётимизнинг бош мезони was last modified: Март 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »