Эъзоз ва эҳтиром ифодаси

9 Март, 09:53 • Аёллар қаноти, Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 262 марта кўрилди • Комментариев к записи Эъзоз ва эҳтиром ифодаси нет

Президентимизнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрушувдаги нутқи биз андижонлик адолатчи аёлларга чексиз фахр-ифтихор, қувонч ва шукуҳ бахш этди. Чунки унда мустақиллик йилларида аёлларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор, эъзоз ва эҳтиром яна бир бор ўз ифодасини топган. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир сўзини чуқур ҳаяжон, қалбда ғурур туйғуси билан тингладик.

Бугун Андижон вилояти бўйича партиямиз сафида 5 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда. Улар турли касб эгалари бўлишига қарамай, сиёсий жараёнларнинг олдинги сафида бораётгани қувонарли. Амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам адолатчи хотин-қизларнинг муносиб ҳиссаси бор. Айниқса, халқимиз маънавиятини юксалтириш, аёллар ҳаёти, орзу-умидларини рўёбга чиқариш, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган дастурий вазифалар ижросини таъминлаш фаолиятимиз асосини ташкил этади.

Сафдошларимиз орасида ўндан ортиқ давлат мукофотлари соҳибаларининг борлиги жамиятда туган ўрнимизнинг муносиб баҳосидир. Таълим ва тиббиёт тизимида, ўзини ўзи бошқариш органлари, саноат ва тадбиркорликда ибрат мактабини яратган опа-сингилларимизнинг сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Биринчи Президентимиз алоҳида кўрстиб ўтган, андижонликларга хос яратувчилик, ободонлаштириш ишларида фаоллик ҳам уларнинг доимий ишига айланган.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида: “Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш, халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз”, дея алоҳида таъкидладилар. Бу сўзлар замирида чексиз ҳурмат билан бирга масъулият ҳам ётади. Бунга жавобан, фаоллигимизни янада оширишни қалб амрига айлантирдик. Зеро, бугун аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат кўрсатиш, барчамиз учун дунёда энг қадрли, жондан азиз ва меҳрибон Она эканини англаш хамда бундай улуғ сиймо қаршисида бош эгиш ҳаётий фалсафага айланган.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »