Фаолиятимиз янада жонланади

9 Март, 09:38 • Аёллар қаноти, Андижон вилояти, Янгиликлар • 247 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаолиятимиз янада жонланади нет

Кейинги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг тутган ўрни ва роли ошиб бормоқда. Бу биз аёлларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларнинг натижаси демакдир. Андижонлик адолатчи аёлларнинг бугун партия фаолиятига қизиқиши кучайиб, уларнинг сафи кенгайиб бораётгани бунга ёрқин мисол бўла олади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови бу борада ўзига хос синов ва рағбатга айланмоқда, десак сира муболаға бўлмайди. Чунки танлов баҳона партиядошларимиз ўз устида ишлаш билан бирга тажриба ҳам алмашмоқда.

Мен ҳам бу йилги танловда қатнашиш орқали ўз билим ва маҳоратимни синовдан ўтказдим. Якуний босқичда иштирок этиш арафасида андижонлик аёлларнинг масъулиятини юракдан хис этдим. Нодирабегим ва Саидахонимлар юртининг вакили сифатида саҳнага чиқишнинг ўзи бўлмайди.

Биз танлов давомида яна бир нарсани чуқур тушуниб етдик. Сиёсий етакчи аёл учун биргина билимнинг ўзи камлик қилади. Бошқаларни ўз ортидан эргаштириш учун ташкилотчи, ташаббускор ва керак бўлса оқила ҳам бўлиш зарур. Сафдошларимиз орасида ҳурмат ва эътиборга эга бўлиш сиёсий етакчиликнинг муҳим шартларидан бири.

Бир сўз билан айтганда, юксак савияда ташкил этилган кўрик-танлов мен учун катта бир мактаб вазифасини ўтади. Ўзимга бўлган ишончни янада ошириш билан бирга давлатимизнинг бугунги сиёсати ва партия Сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фаолликка бошлади.

Дилаферуз МАЪМИРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши фаоли,

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”

кўрик-танлови иштирокчиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »