Кўрик-танлов билим ва кўникмаларимни оширди

8 Март, 11:40 • Аёллар қаноти, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 116 марта кўрилди • Комментариев к записи Кўрик-танлов билим ва кўникмаларимни оширди нет

Жамиятда аёлларнинг ролини янада кучайтириш ҳамда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, партия сафидаги энг фаол, ташаббускор, меҳнат жамоаси ва оилада ибрат кўрсатаётган аёлларни аниқлаш ҳамда муносиб рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини кенг тарғиб қилиш мақсади партиямиз томонидан анъанавий ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови менда катта таассурот қолдирди.

Кўрик-танловининг Республика босқичида иккинчи ўринни эгаллаганим эса барча меҳнатларим ва партия ҳаётидаги иштироким намунаси бўлди десам адашмаган бўламан.

Тиббиёт ходимлари партиямиз электоратининг асосий қисмини ташкил этади. Ана шу сафда мен фаолият юритаётган тиббиёт марказининг шифокорлари ҳам бор, уларнинг ҳар бири партия Сайловолди дастурида соғлиқни сақлаш соҳасини янада такомиллаштиришга доир мақсад ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга жиддий масъулият билан қарамоқда. Бунинг учун улар, аввало, билим ва тажрибаларини бойитиб, замон талабига жавоб берадиган даражада юқори малакага эга бўлишга интилмоқда.

Бугунги кунда 30 нафарга яқин маслакдошларимиз тиббиёт муассасамиз қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотига бирлашган. Улар замонавий тиббий ускуналардан фойдаланган ҳолда аҳоли, жумладан, хотин-қизлар, катта ёшдаги инсонлар ва болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва репродуктив саломатликни яхшилаш борасидаги дастурий вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муносиб улуш қўшиб келмоқдалар.

Кўрик-танловда иштирок этиш орқали ўз билим ва кўникмаларимни янада ошириш, шунингдек, иштирокчилар билан келгусида БПТ фаолиятини янада кучайтириш борасида янги ва таъсирчан лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан амалий таклифларга доир фикр-мулоҳаза алмашдик.

Адолат ХУДОЙБЕРГАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли,

Республика ихтисослаштирилган Дермотология ва

венерология тиббиёт маркази шифокори.

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловнинг

фахрли 2 – ўрин соҳибаси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »