Масъулиятни ҳис этган ҳолда

9 Март, 16:36 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 283 марта кўрилди • Комментариев к записи Масъулиятни ҳис этган ҳолда нет

Жойларда муаммоларни ҳал этиш, мавжуд камчиликларнинг ечимини топиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фуқаролар билан учрашиб, келиб чиқаётган муаммоларни ўрганишмоқда. Шунингдек, ўрганиш баробарида уларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилинмоқда.

Партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Қодир Жўраев ҳам Бухоро вилоятининг Жондор тумани фуқаролари билан мулоқотда бўлиб, депутатлик масъулиятини ҳис этган ҳолда улардаги муаммоларни ҳал этишда кўмаклашмоқда.

“Самончиқ” ҚФЙ “Самончиқ” қишлоғида яшовчи фуқаролар ҳудудда электр энергияси узилишлари бўйича ўз эътирозларини билдиришди. Муаммолар ўрганилиб, туман электр тармоқлари раҳбарига боғланиб, электр энергиясидаги узилишларни аниқ график асосида амалга оширилиши бўйича таклиф берилди.

Шунингдек, ушбу қишлоқ фуқароси Қаюм Саидов ўғлининг руҳий касаллиги билан таълим олишида мавжуд камчиликлар тўғрисида айтиб ўтди. Депутат туман ХТБМТБ орқали ушбу хонадоннинг ўзида таълимни ташкиллаштириш бўйича 3-мактаб маъмурияти бириктирилди.

Шунингдек, “Самончиқ” ҚФЙдаги “Мурғак” қишлоғи фуқароси Насриддин Гулмуродов турмуш ўртоғининг касал бўлганлиги, баъзи дори воситаларни ўз вақтида олиш имкони йўқлиги хусусида айтиб ўтди. Ушбу масала ҳудудда хизмат кўрсатувчи ҚВП бош врачи иштирокида ўрганилиб, фуқарога амалий ёрдам бериш масаласи кўрилди. Норжон Хўжақулова ҳам патронаж хизматлари бўйича ўз муаммосиини айтиб ўтди. Аниқланишича, патронаж ҳамшира охирги марта 25 феврал куни хабар олган. Шундай бўлса-да, депутат ҚВП бош врачи билан боғланиб, онахоннинг 80 дан ошганлигини инобатга олиб, имкон қадар ҳар куни патронаж ходимларидан бири хабар олиб туриши келишиб олинди.

“Мурғак” қишлоғидага яна бир фуқаро Хўжақул Фармонов кўзи ожиз бўлганлиги, кўз шифокорига учрашида баъзи муаммоларга рўбаро келаётганлиги хусусида ўз эътирозларини билдирди. Шу жойнинг ўзида ҚВП бош врачи орқали ушбу фуқаронинг кўзини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида окулист врач кўрикидан ўтилиши таъминланди.

Ўрганилган бошқа масалаларни ҳал этиш бўйича керакли чора-тадбирлар белгиланди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Масъулиятни ҳис этган ҳолда was last modified: Март 10th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »