Муносабат: Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи навоийликларнинг руҳини кўтарди

31 Март, 11:38 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Муносабат, Навоий вилояти, Янгиликлар • 702 марта кўрилди • Комментариев к записи Муносабат: Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи навоийликларнинг руҳини кўтарди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи чоғида, халқ билан мулоқотлари навоийликларнинг руҳини кўтариб, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида янги марраларга руҳлантирди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ўзининг сайловолди дастурида Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича улкан режаларни баён этганди. Президентимиз вилоятимизга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси билан яқиндан танишди. Дастлаб Қизилтепа туманидаги Тошработ маҳаллсида бўлиб, вилоятда енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларни кўздан кечирди. Умумий қиймати 70 миллион долларга тенг ушбу лойиҳалар амалиётга тадбиқ этилиши билан вилоятдаги пахта толаси тўлиқ қайта ишланади. Ип-калавадан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш 70 фоизга, турли матолардан трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш 50 фоизга етади. Йилига 7,6 минг тонна сифатли ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга «Бахт текстиль» корхонаси маҳсулотларининг 80 фоизини экспортга йўналтириш мўлжалланмоқда.

Президентимиз мазкур лойиҳалар билан танишар экан, ҳудудларда етиштирилаётган пахта толасини ўша ернинг ўзида қайта ишлаш фермерлар ва тадбиркорларга кенг қулайликлар яратиб, аҳолининг даромади ошишига хизмат қилишини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари барча йўналишлар бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиб, керакли кўрсатмалар берди. Томорқадан самарали фойдаланиш масаласига жиддий эътибор қаратди. Бу борада аҳоли билан суҳбатлар ўтказиш кераклигини таъкидлади. Хонадонларда парранда боқишни йўлга қўйиш, иссиқхоналарда лимон экиб, даромад олишни одамлар онгига сингдириш лозимлигини қайд этди. Чунки, аҳолининг ўз томорқасидан фойдаланиб, даромад топишга иштиёқи кучайса, уларнинг фаровонлиги ортади. Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади.

Ташриф якуни билан ўтказилган вилоят фаоллари йиғилишида вилоят иқтисодиётини янги босқичга кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи мобайнида билдирган фикр-мулоҳазалари, талаб, тавсия ва кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда партия вилоят Кенгаши ўз олдига янги вазифаларни белгилаб олди. Зеро, Ватанимизнинг порлоқ истиқболи, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида сидқидилдан, садоқат билан хизмат қилиш аосий мақсадимиздир.

Рустам ҲАЙИТОВ,   

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши раиси.

Муносабат: Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи навоийликларнинг руҳини кўтарди was last modified: Март 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »