Наврўзинг муборак – аҳиллик ярашган халқим

16 Март, 09:59 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 357 марта кўрилди • Комментариев к записи Наврўзинг муборак – аҳиллик ярашган халқим нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 февралдаги «2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори асосида, шарқ халқларида янги кун, янги йил боши саналган Наврўз байрамини муносиб кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Тарих зарварақларида келтирилганидек, Наврўзи олам барчамиз учун неча минг йиллик тарихга эга, илдизлари «Авесто» даврида пайдо бўлган, қадимий ва миллий, ҳар бир инсон онгу тафаккури, қалби-шуурига чуқур сингиб кетган энг севимли ва гўзал баҳор байрамимиз саналади.

Доимо муқаддас, гўзал ва бетакрор, яратганнинг назари тушган, Она заминимизга навбаҳор қадам қўйиб, ўзи билан Наврўзи оламни олиб келар экан, яна бир бор ҳар биримиз, ўзимизни табиатнинг узвий ва ажралмас қисми эканлимизни теран ҳис қиламиз.

Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов ташаббуси ва жасорати билан қайта тикланган ушбу байрам, чин маънодаги, халқимизнинг қадим тарихи, маданияти ва умумбашарий тараққиётга ҳисса қўшган эзгу фазилатларини ўзида мужассам этган энг қадимий, истиқлолимиз туфайли янада мазмунан ва маънан бойиб бораётган миллий байрамимиздир.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, халқимизга хос бўлган аньаналарнинг бири бу қайси бир байрамни кутиб олиш ёки тўй қилишдан олдин унга таёргарлик кўриш, яъни, уй олди теварак атрофидан тортиб, маҳалла гузорлари-ю, ўзлари меҳнат қилаётган корхона-ташкилотлар атрофини тартибга келтириш, озодалик ва ободонлаштириш ишларини аҳиллик билан, ҳашарлар уюштириб олиб боришидир.

Мана шу эзгу аньана жорий йилда ҳам давом эттирилиб, наврўз шодиёнолари арафасида март-апрель ойлари мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди.

Унинг доирасида 11-12 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилди.

Наврўз байрамини нишонлашга алоҳида тайёргарлик кўриш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, мамлакатимизнинг санитария ҳолатини янада яхшилаш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида истиқомат қилаётган етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган катта-ю-кичикнинг фаол иштирок этганлигини ўз кўзимиз билан кўрдик ва халқимизнинг аҳиллигига кўз тегмасин дея ниятлар қилдик.

Ўзбекистон Республикаси «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлими томонидан ОАВда эълон қилинган маълумотларга қараганда, икки кун давом этган умумхалқ хайрия ҳашари тадбирларида Қорақалпоғистон Республикаси буйича жами 1 миллион 350 минг 339 киши (шундан 850 минг 848 таси ёшлар) фаол иштирок этган.

2454 гектар майдон тозаланиб, 3836 тонна қурилиш ва маиший чиқиндилар олиб тошланиб, 1459 километр ариқ-зовурлар тозаланган.

281 та қабристон ва 42 та зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари олиб борилган.

Ҳашар иштирокчилари томонидан 507 минг 603 туп манзарали 311 минг 762 туп мевали дарахтлар кўчатлари, 381минг 801 туп турли гуллар экилган.

Ушбу тадбирларни амалга оширишга 872 дона техника жалб қилинган.

Ҳайрия ҳашари давомида 1 411 та кам таъминланган оилаларнинг турар жой ва уй-атрофлари тартибга келтирилиб, 1 364 та ёрдамга муҳтож оилаларнинг, 747 та ногирон ва кексаларнинг ҳолидан хабар олиниб, ҳайрия ёрдамлари кўрсатилган.

Албатта, меҳри дарё, тинчлик севар, мард ва тўғри сўз, бутун дунёга омонлик тилаб яшаётган халқимиз юқоридаги рақамларда кўрсатганимиздек, ушбу икки кун давомида фақатгина, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириб қўймасдан, юксак инсонийликнинг энг олий фазилатларини намоён этиб, эҳтиёжманд оилалар, боқувчисини йўқотганлар, кексалар ҳолидан хабар олиниб, ўзларининг меҳр ва мурувватларини изҳор этганликлари доимо келажак авлодларимиз учун тарбия ва ибрат намунаси бўлиб келмоқда.

Тилагим мана шундай жаҳон ибрат олса орзугулик эзгу ишларимиз бардавом бўлсин.

Наврўз ҳар бир инсон қалбига ободлик, юртимизга тинчлик, далаларимизга мўл ҳосил олиб келсин.

Рауаж ОТАРБАЕВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари,
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.

Наврўзинг муборак – аҳиллик ярашган халқим was last modified: Март 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »