САЙЛОВ: Туркманистон Республикаси бўшаб қолган ўринларга Парламент сайловини ўтказиш учун тайёргарлик кўрмоқда

31 Март, 16:09 • Дунё парламентларида, Дунё янгиликлари, Янгиликлар • 441 марта кўрилди • Комментариев к записи САЙЛОВ: Туркманистон Республикаси бўшаб қолган ўринларга Парламент сайловини ўтказиш учун тайёргарлик кўрмоқда нет

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотига кўра, Парламентда муддатдан олдин бўшаб қолган ўринларга 2017 йил 21 май куни сайлов ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қўшимча равишда, ушбу куни маъмурий – ҳудудий вилоятлар ўзгариши туфайли, халқ маслахати ва Кенгаши (маҳаллий ҳокимият органлари) аъзолари сайлови бўлиб ўтиши ҳам кутилмоқда.

Шу муносабат билан, сайловни ошкоралик ва очиқлик муҳитида ўтиши МСК йиғилишининг устувор вазифалар қаторида бўлди. Ушбу сиёсий тадбирда Демокритик партиялар, Тадбиркорлар ва саноатчилар партияси, Аграрлар партияси ва жамоат ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Жумладан, бўшаб қолган ўринларга Парламент сайловини ўтказиш учун сайлов округлари ва комиссияларини тузиш масаласи кун тартибининг диққат марказида бўлди.

Хулкар ЮСУПОВА тайёрлади.

САЙЛОВ: Туркманистон Республикаси бўшаб қолган ўринларга Парламент сайловини ўтказиш учун тайёргарлик кўрмоқда was last modified: Июль 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »