Семинар: халқ қалбига қулоқ солинг

31 Март, 17:49 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Андижон вилояти, Янгиликлар • 184 марта кўрилди • Комментариев к записи Семинар: халқ қалбига қулоқ солинг нет

Халқ билан мулоқот, муаммоларни ўрганиш, ечимини топиш, камчиликларни бартараф этиш инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг ишончли йўлидир. Мазкур масала бугун партиядошларимиз ва маҳаллий Кенгаш депутатлари олдидаги энг долзарб вазифалардан бирига айлангани бежиз эмас.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгашида айни шу мавзуда семинар бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳуқуқшунослар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, амалдаги йилда бу борада алоҳида чора-тадбир ишлаб чиқилди, партия етакчилари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг фуқаролар қабулига эътибори кучайтирилди. Худудларда «Адолат қабулхонаси»нинг ташкил этилгани бу йўлда энг муҳим қадам демакдир.

Семинар иштирокчилари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг қонуний асослари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вертуал қабулхонаси адолат мезонига айлангани ва бу борада олдинда турган вазифаларга бағишланган маърузалар билан танишдилар. Ҳуқуқшунос ва экспертлар мавзу юзасидан берилган саволларга жавоб берди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Паттохон Асханов:

Жамоатчилик орасига чуқур кириб бориш амалдаги йилда олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда алоҳида аҳамият касб этади. Мулоқотлар чоғида фуқароларнинг шахсий муаммолари билан бирга худудлардаги ечимини кутаётган муаммолар аниқланмоқда. Айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, иш билан бандлигини таъминлаш,  коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда амалга оширилаётган ишлар билан бирга камчиликлар ҳам борлигига кўз юмиш қийин. Биз айни шу масалага кўпроқ эътибор қаратяпмиз.

Жорий йилнинг ўтган даврида Андижон, Асака ва Избоскан туманлари партия кенгашларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда сезиларли натижаларга эришилди. Айниқса, жисмоний ва юридик шахслар қабули натижасида кўплаб муаммолар ўз ечимини топди. Ҳудудларда ташкил этилган «Адолат қабулхона»ларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашдан ташқари қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишлар тарғиботи ҳам олиб борилмоқда.

Семинар давомида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси, мансабдор шахсларни аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалда тадбиқ этиш, шу асосда давлат ҳокимияти ва сиёсий партияларга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш механизмлари хусусида ҳам сўз юритилди. Айни шу мақсадга қаратилган чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят Кенгаши иш юритувчиси.

Семинар: халқ қалбига қулоқ солинг was last modified: Март 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »