Семинар: жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари

31 Март, 13:54 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 337 марта кўрилди • Комментариев к записи Семинар: жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари нет

Сурхондарё вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан «Ўзбекистон «Адолат» СДП тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Партия вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев бошқариб борган тадбирда шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, партиямиздан сайланган депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Р.Ҳамраев:

Жорий йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши, энг олий қадрият сифатида улуғланган инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлашдек устувор мақсад, аввало, халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билишни тақозо этмоқда.

Йиғилиш раиси томонидан, Президентимизнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир фармони билан ушбу соҳада бутунлай янги усул ва механизмлар ҳаётга жорий этилаётганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан партия тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича Низом ишлаб чиқилди ҳамда жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қошида «Адолат» қабулхоналари фаолияти йўлга қўйилди. Семинар давомида партия қошида ташкил этилган қабулхонада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари, тартиб-қоидалари ҳақида зарур билим ва кўникмалар хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мутахассиси Сардор Ҳамраев:

Партиямиз тизимида жорий этилган «Адолат» қабулхоналари ҳам фуқаролар, сайловчилар ва партия электорати билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишда бизга қўшимча имконият ва қулайликлар яратмоқда. Ўз навбатида ушбу қабулхона ишини юритишга масъул ходим сифатида бизнинг зиммамизга катта масъулият юкланишини чуқур ҳис этиб турибман. Бугунги семинар биз учун айни муддао бўлди. Бунда биз фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тартиби, ҳуқуқий асослари, ижро этиш муддатлари ва механизмлари ҳақида керакли маълумотларга эга бўлдик. Олган билим-кўникмаларимиз асосида партиямиз тизимидаги қабулхоналар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, сайловчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, фуқароларни ўйлантираётган масалалар ечимига барча даражадаги партия ташкилотлари, айниқса, депутатлик корпусимизни фаол жалб этишда жонбозлик кўрсатмоғимиз зарур.

Семинарда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходими Дилноза Мирзамахмудова томонидан «Адолат» қабулхонасига мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича аниқ таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходими Дилноза Мирзамахмудова:

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда 2017 йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши аҳоли билан мулоқот қилишнинг янги босқичини бошлаб берди. Бугунги семинарни ташкил этишдан мақсад, партия тизимида жорий қилинган мазкур қабулхоналарга бириктирилган мутахассисларга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари, тартиб-қоидалари ҳақида зарур билим ва кўникмалар бериш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишга қаратилган.

Демак, партия тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича Низомда белгиланганидек, мурожаатлар ёзма, оғзаки ҳамда электрон шаклда қабул қилинади. Мурожаатлар уларнинг тури ва шаклидан қатъий назар бир ҳил аҳамиятга эга ҳисобланади. Мурожаатлар якка тартибда жисмоний шахслар ёки жамоа томонидан аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида берилиши мумкун. Партиянинг ҳудудий Кенгашларида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш қонунда белгиланган тартибда ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари» жадвали асосида партия ҳудудий Кенгаши раиси, унинг ўринбосарлари ҳамда шу ишга бириктирилган доимий асосда ишловчи масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.

Савол-жаволар тарзида давом этган ушбу семинар давомида иштирокчиларга фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тамойиллари ҳамда «Адолат» қабулхоналарининг аҳамияти ҳақида янада тўлароқ маълумот берилди.

Мақсуд ТЎРАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Семинар: жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари was last modified: Март 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »