Танлов – билим ва маҳорат дарсидир

9 Март, 10:30 • Аёллар қаноти, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 426 марта кўрилди • Комментариев к записи Танлов – билим ва маҳорат дарсидир нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ҳар йили ўтказилиб келинаётган «Йилнинг энг фаол адолатчи аёли» кўрик-танловида иштирок этиб, ўз билим ва истеъдодларини намоён этаётган сафдош опа-сингилларимга доим ҳавас билан қараганман.

Бу йил ўз фаоллигим билан мен ҳам партиянинг фаол хотин-қизлари қаторида танловда иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим.

Аввал Нукус шаҳар, сўнгра Қорақалпоғистон ҳудудий босқичида ғолиб деб топилиб, жонажон пойтахтимизнинг гўзал «Ўзбекистон» меҳмонхонасида ўтказилган танловнинг Республика босқичида иштирок этишим, ҳаётимдаги энг гўзал ва унитилмас лаҳзалар бўлди.

Сабаби мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган опа-сингилларимиз билан танишиб, дилдан суҳбат қуриб, саҳнада ўз истеъдодларимизни кўрсатишимиз, биз аёлларга партиямиз томонидан кўрсатилган юксак эътибор ва рағбатнинг ёрқин исботи бўлди.

Айниқса, танловнинг бу йил муқаддас диёримизга баҳор қуёши ўзининг илиқ тафтини улашаётган бир вақтда, қолаверса, биз аёллар учун азиз саналган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ташкил этилиши, қувончимизга янада қувонч, ғайратимизга ғайрат қўшди.

Кўрик-танлов Республика босқичининг биринчи шарти мен учун энг аҳамиятли ва қизиқарли бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқшиман. Сабаби, иштирокчилар “Адолат менинг нигоҳимда” номли 5 дақиқалик тақдимот (слайд) асосида партиянинг амалдаги лойиҳаларини янада такомиллаштириш, унинг устувор мақсад-вазифаларини тарғиб қилишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги тўғрисида ўз фикр ва таклифларини баён этишлари, келгусида партиямизнинг янги босқичга кўтаришга ташланган амалий қадам бўлди.

Иштирокчи опа-сингилларимиз томонидан партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларини ҳаётга самарали татбиқ этиш, электоратимиз вакиллари билан доимий ишлаш тўғрисидаги мулоҳазалари келгуси фаолиятимизда қўл келишига ишонаман.

Хуллоса ўрнида айтадиган бўлсак, бу йилги танлов «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурида белгиланган вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш, партимиз сафини янада фаол ва ташаббускор аёллар ҳисобидан кенгайтириш, дастурий вазифаларимиз ижросини таъминлаш йўлидаги амалий ишлардан бири бўлди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

ҳудудий Қорақалпоғистон Кенгаши фаоли,

Зульфия номидаги давлат мукофоти совриндори,

«Йилнинг энг фаол адолатчи аёли» кўрик-танлови иштирокчиси.

Танлов – билим ва маҳорат дарсидир was last modified: Март 10th, 2017 by Anvar Egamqulov

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »