Жамият ҳаётига дахлдорлик ҳисси

8 Март, 11:16 • Аёллар қаноти, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 257 марта кўрилди • Комментариев к записи Жамият ҳаётига дахлдорлик ҳисси нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг шаҳар ва вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичида қатнашиш бахтига муяссар бўлдим. Танловнинг Республика босқичи мен учун ҳаяжонли ўтди чунки ерда бутун сирдарёлик хотин-қизлар номидан ташриф буюрдим. Унда фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлганим менга улкан ютуқ бўлди. Илк бор ушбу танловда иштирок этаётганимни ҳисобга оладиган бўлсам ва барча вилоятлардан энг иқтидорли аёллар билан бир сафда иштирок этиб, ғолиблар сафида бўлганимнинг ўзи мен учун ўзига хос бир ғолиблик десам янглишмайман.

Таълим даргоҳимизда партиямизнинг “Яхши касб — етук мутахассис — муносиб иш ҳақи” лойиҳаси доирасида вилоят партия Кенгаши билан ҳамкорликда бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилган. Шу маънода партиямизнинг ижтимоий зарурат, ҳаётий эҳтиёжлардан келиб чиқиб белгиланган халқчил ғоялари кўплаб соҳаларни қамраб олганлиги билан аҳамиятли эканини таъкидлашни истардим.

Хусусан, Сирдарё вилоят партия ташкилоти томонидан хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтириш, уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга молик. Шу мақсадда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этиб келаман. Бу жараёнларда “Адолат” СДП тизимида ишлаётган ҳамда партия аъзоси сифатида муштарак мақсадларимиз рўёби учун астойдил ҳисса қўшаётган хотин-қизларнинг сиёсий билим ва маҳоратини кучайтиришнинг ўз ўрни бор. Партия фаолиятида ибрат кўрсатаётган аёллар, улар томонидан амалга оширилган ишлар хотин-қизлар ҳаётида қанчалик аҳамиятли эканлигига тадбир давомида яна бир бор гувоҳ бўлдим. Бу муҳим танлов биз каби аёлларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш билан бир қаторда уларда раҳбарлик, нотиқлик қобилиятларини шакллантиришга хизмат қилади, албатта.

Танлов жараёнида иштирокчилар томонидан илгари сурилган янги таклифлар уларнинг изланувчан ва жонкуярлиги, жамият ҳаётига дахлдорлик ҳисси билан қарашини англатади. Бу фойдали таклифларнинг мазмунидан келиб чиқиб, айримларини ўз фаолиятимга татбиқ этишни режалаштирдим.

Ўйлайманки, ҳар биримиз янада кўпроқ ўқиб-ўрганишимиз, тажрибали партиядошларимиз билан маслаҳатлашиб, профессионал маҳоратимизни оширишга интилмоғимиз лозим.

Дилноза УМУРЗОҚОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли,

Гулистон мактабгача таълим ва хизмат

кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси,

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловнинг

фахрли 3 – ўрин соҳибаси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »