Амалдаги лойиҳа: умумтаълим мактабларида тиббий хизмат қай аҳволда?

28 Апрель, 18:48 • Ишчи гуруҳ, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 284 марта кўрилди • Комментариев к записи Амалдаги лойиҳа: умумтаълим мактабларида тиббий хизмат қай аҳволда? нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида илгари сурилган устивор вазифаларни амалга ошириш мақсадида партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг апрел ойи давомида республикамизнинг барча вилоят, туман ва шаҳарларидаги мактабгача таълим муассасалари (МТМ) ва умумтаълим мактаблари синфилардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари юзасидан жамоатчилик назорати тартибида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида ўрганишлар ўтказиш режалаштирилган эди.

Мазкур лойиҳа асосида Ўзбекистон «Адолат» СДП Иштихон туман партия Кенгаши ҳам туманимиздаги мактаблар ва МТМларни ўрганиш бўйича мазкур давлат идоралари вакиллари иштирокида ишчи гуруҳи шакиллантирилиб туманимиздаги бир қатор муасассалар ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида мактаб ва боғчаларда ўрганилиши лозим бўлган камчиликлар етарли эканлиги кўзга ташланди. Умумтаълим мактабларида тиббиёт хоналари, тиббиёт жиҳозлари, зарурий дори дармонлар билан таъминланишида сансоларликларга йўл қўйилаётгани, яъни, мактаблар врачлик пунктларига, қишлоқ врачлик пунктлари эса мактабга ташлаб келишаётганининг гувоҳи бўлдик. Бундан ташқари, мактабга бириктирилган тиббиёт ҳамшираларининг ўз вақтида бормайди, тиббиёт хоналарида бирламчи ёрдам кўрсатишга доир дори воситаларининг кўпи йўқ, борларининг ҳам муддати ўтиб бўлган.

Баъзи бир мактаб синф хоналарининг СанПин меъёрларига мос келмаслигини, ўқувчиларнинг тиббий карталари (026 форма) тўғри юритилмаганлигини кўришимиз мумкин.

Мактабларда қишки мавсумларда ўқувчиларни таълим тарбия жараёни анча оғир аҳволда эканлиги, истиш тизими муаммо эканлиги ўқитувчилар томонидан баён қилинди.

Ш.Азизов – ишчи гуруҳи аъзоси, туман тиббиёт бирлашмаси ходими:

Ўрганиш жараёнида биз тиббиёт ходимлари ёш авлодимизга эътиборли бўлишда масъуллигимизни янада оширишимиз ва ушбу соҳадаги ислоҳатларни чуқирлаштиришда мазкур МТМ ва умумтаълим мактабига бириктирилган тиббиёт ходимларни малакасини янада ошириш, дори воситаларининг даврийлигини таъминлаш зарурлигига  амин бўлдик.

З.Сувонова, туман 1-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси:

Бизнинг боғчамизда ҳозирги кунда 3 та гуруҳда 60 нафар тарбияланувчилар тарбияланмоқда, ота-оналар болаларни боғчага жойлаштиришни хохлашсада, мактабгача таълим муассасаси қуввати кичик бўлгани сабабли болаларни қабул қила олмаяпмиз.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз лозимки, ўз фарзандларимизга бефарқ бўлиш бу келажагимизга бефарқликдан далолат беради, шундай экан бу борада мутасадди ташкилот ходимларининг масъуллигини ошириш ва ота-оналарнинг тиббий маданиятини янада юксалтириш зарур бўлади.

Элдор СОДИҚОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Иштихон туман Кенгаши раиси
(Самарқанд вилояти).

Амалдаги лойиҳа: умумтаълим мактабларида тиббий хизмат қай аҳволда? was last modified: Апрель 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »