БПТ семинар: «Соғлом оила – соғлом жамият»

5 Апрель, 17:33 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 297 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ семинар: «Соғлом оила – соғлом жамият» нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан вилояти аҳоли репуродуктив саломатлик марказида тузилган, 32 нафар аъзоларимизни бирлаштирган бошланғич партия ташкилотида «Соғлом жамиятни шакллантиришда соғлом оиланинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партиянинг фаол аъзолари, партия Бухоро вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» раиси, Бухоро вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳодимлари иштирок этишди.

Оилада соғлом муҳитни ривожлантириш, она ва бола соғлиғига эътиборли бўлиш, шунингдек, янги туғилган чақалоқлар ва туғиш ёшидаги аёллар соғлигини назора остига олиш давра суҳбатининг асосий мақсадини ташкил этди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Бухоро вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази раҳбари, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодира Холова оилада аёл саломатлигига эътиборли бўлиш, фарзанднинг нуқсон билан туғилишини, шунингдек, режалаштирилмаган ҳомиланинг олдини олишга асосий эътиборни қаратиш зарурлигини айтиб ўтди. Таъкидладики, марказга 2017 йил давомида 928 та аёллар мурожаат қилган бўлиб, улардан 680 нафари ультратовуш текширувидан ўтказилган. 110 нафар аёлларга инекцион контрацепсия қилинган. 51 нафари Орал контрацепцияга, 16 аёл эса ихтиёрий жарроҳлик контрацепциясига йўлланган. Шунингдек, ҳар бир аёл соғлиғига алоҳида эътибор берилиб, турли касалликларнинг ҳам олдини олинмоқда.

Нигина Файзиева, Бухоро вилояти аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамшираси, БПТ раиси:

Оилада аёл соғлом бўлса, оила соғлом, энг асосийси жамият соғлом бўлади. Бугунги кунда бунга жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, бошланғич партия ташкилотининг аъзолари ўз фаолиятини айни шу даргоҳда олиб борар экан, шубҳасиз, ҳар бир аёл, она соғлиғига катта эътибор қаратилмоқда. Ёш оналар учун семинар-тренинглар ташкил этиб келишимиз албатта уларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлишида кўмаклашмоқда.

Тадбир сўнгида фаолият билан боғлиқ бошланғич партия ташкилоти аъзоларининг мақсадли режалари белгилаб олинди ҳамда ҳар бир ходимга ўз масъулиятли вазифалари тўғрисида таъкидланди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »