Давра суҳбати: тиббий маданият-саломатлик асоси

7 Апрель, 10:26 • Аёллар қаноти, Андижон вилояти, Семинар, Янгиликлар • 116 марта кўрилди • Комментариев к записи Давра суҳбати: тиббий маданият-саломатлик асоси нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» ва Андижон Давлат тиббиёт институти бошланғич хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан «Фуқаролар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш – оилалар мустаҳкамлиги ва жамият саломатлиги гарови» мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, институтнинг ўқитувчи ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Маърузаларда таъкидланганидек, кейинги йилларда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимояга доир конституциявий ҳуқуқларни таъминлаш, хизмат сифатини яхшилаш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, соғлом авлодни тарбиялашни ислоҳ этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. «Соғлом она – соғлом бола» миллий модели ишлаб чиқилиб, ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда. Ҳудудларда замонавий тиббиёт муассасалари тармоғи барпо этилиб, аҳолининг барча қатламига жаҳон андозалари даражасида ёрдам кўрсатилмоқда.

Ўз сайловолди дастуридан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП аъзолари тизимдаги ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда. Оилаларда тиббий саводхонликни ошириш, аҳолини тиббий-ижтимоий ҳимояланишга қаратилган тадбирлар жамоатчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Бу борада партия сафидаги тиббиёт ходимларининг фаоллиги алоҳида эътиборлидир.

Тадбир давомида «Репродуктив саломатликни мухофаза қилиш», «Аёллар кўкрак бези саратонини эрта ташхислаш», «Баркамол авлод — юр таянчи» мавзуларидаги маърузалар иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Мутахассислар мавзу юзасидан берилган саволларга жавоб бердилар.

Малохатхон Мусаева, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» раиси.

Аёл соғлом бўлса-жамият соғлом бўлади. Шу сабаб бугун биз айни шу мавзуга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Оила аъзоларининг саломатлиги ҳам кўп жихатдан онага боғлиқ. Агар онанинг тиббий маданияти юқор бўлса фарзандлар соғлом ўсиши аниқ.

Семинар якунида тиббиёт ходимлари ва партия фаоллари томонидан мавзу юзасидан амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Жойларда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш режалаштирилди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят Кенгаши иш юритувчиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »