Эрдўған конституциявий референдумда ғалаба қозонилганини эълон қилди

17 Апрель, 13:38 • Дунё парламентларида, Дунё янгиликлари, Янгиликлар • 359 марта кўрилди • Комментариев к записи Эрдўған конституциявий референдумда ғалаба қозонилганини эълон қилди нет

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бош вазир Бинали Йилдиримни мамлакатда ўтган конституциявий референдумнинг ижобий натижалари билан телефон орқали табриклади. Бу ҳақда NTV турк телеканали маълум қилди.

Anadolu ахборот агентлигининг маълум қилишича, овоз бериш бюллетенларининг 98 фоизи ҳисоб-китоб қилингандан кейин конституцияга ўзгартиришлар киритиш тарафдорлари 51,3 фоиз овоз тўплашган. Ўзгартиришларда мамлакатнинг парламентар бошқарувдан президентлик бошқарувига ўтиши кўзда тутилган.

Эрдўған, шунингдек, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган Миллий ҳаракат партияси етакчиси Давлат Бахчелига ҳам қўнғироқ қилган. Эрдўған референдум натижаси равшанлигини айтди ва ислоҳотлар мамлакат ва халққа фойда келтиришига умид билдирди.

манбаа

Эрдўған конституциявий референдумда ғалаба қозонилганини эълон қилди was last modified: Апрель 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »