Фаолият таъсирчанлиги ошириш йўлида

28 Апрель, 15:01 • Навоий вилояти, Янгиликлар • 231 марта кўрилди • Комментариев к записи Фаолият таъсирчанлиги ошириш йўлида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП сиёсий майдонга ижтимоий адолат ғояси билан кириб келиб, мамлакатимиздаги барча ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда фаол иштирок этган ҳолда турли аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилувчи жипслашган куч сифатида олдинга интилиб бормоқда. Партия ҳар доим ўз олдига ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этишни, маънавий жипслашган жамиятни шакиллантириш жараёнларида ўз ролини кучайтиришни мақсад қилиб қўйган.

Партия ушбу асосий тамойилларни бош шиори Эркинлик, Адолатлилик, Бирдамлик каби жаҳон социал-демократик ҳаракатининг энг муҳим қадриятлари билан ҳамоҳанг деб ҳисоблайди. Бугун партиянинг Навоий шаҳар Кенгашида 41 та бошланғич партия ташкилоти бирлашган партия аъзолар сони 1750 нафардан ортиқни ташкил этади.

Партиянинг шаҳар кенгашларидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жами 10 та МФЙ, 320 та хонадонлар атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар мобайнида аҳоли томонидан 65 та мурожатлар келиб тушди. Ушбу масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга 23 та депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг ижобий ҳал этилишига эришилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар «Аёллар қаноти» Кенгаши жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича самарали фаолият юритиб келмоқда. 2016 йил якуни билан 30 дан ортиқ хотин-қизларни сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказилди. «Аёллар қаноти» раҳбари С.Майдонова «Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг энг фаол адолатчи аёли-2017» кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этиб, партиянинг навоийликлик аъзоларимизни қувонтирди.

Шунингдек, ёшларга оид партия сиёсатини шакиллантириш ва амалга оширишда партия “Ёш адолатчилар” қанотига суянади. Ушбу партия қаноти аъзоларининг кўпчилиги бугун ўз тенгдошлари учун фаол ҳаётий позицияси билан ўрнак кўрсатиб келмоқдалар.

2014 йилда давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўтказилган сайлов жараёнида маҳаллий депутатликка 4 нафар депутат сайланди. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Навоий шаҳар Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари билан партиянинг Сайловолди дастури мақсад ва вазифаларини электорат ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, ҳар бир маҳалла ўртасида ўтказиш бўйича фаолликни талаб этмоқда.

Партия аҳоли саломатлигини сақлаш, оналар ва болаларга ғамхўрлик қилиш, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, партия томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар устида ҳамкор ташкилотлар билан иш олиб бориш орқали партиямиз аъзоларини кўпайтириш ҳамда электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бизнинг устувор вазифаларимиз ҳисобланади.

Сохиб АХМЕДОВ,

Ўзбекистон “Адолат”СДП
Навоий шаҳар Кенгаши раиси.

Фаолият таъсирчанлиги ошириш йўлида was last modified: Апрель 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »