Фарзандлар саломатлигига бирдек маъсулмиз

19 Апрель, 15:34 • Ишчи гуруҳ, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 206 марта кўрилди • Комментариев к записи Фарзандлар саломатлигига бирдек маъсулмиз нет

Бугунги кунда  мамлакатимизда  ёш авлодни саломатлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар изчилик билан давом этаётган бир пайтда, партиямиз фаоллари ҳам бу борада фаоликни қўлдан бермаяпдилар. Ўзбекистон «Адолат» СДП Сайловолди дастурида аҳоли тиббий аҳволини яхшилаш устивор вазифа қилиб белгилаб қўйилгани ва шу мақсадда амалга оширилаётган ишлар сафдошларимизнинг кундалик фаолиятида дастуруламал сифатида ўз ифодасини топмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашнинг ташаббуси билан партия Хоразм вилоят Кенгашининг барча қуйи бўғинлари томонидан тегишли ташкилотлар вакилларидан таркиб топди. Ҳусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши қошида партия фаоллари, депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Урганч шаҳар бўлими ходими Мақсуда Солаева, Урганч шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходими Мақсуда Авезметова ҳамда Давлат-санитария-эпидемология назорат маркази Урганч шаҳар бўлими ходими Анвар Исмоиловлардан ташкил топган ишчи гуруҳ партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида жойларда умумтаълим мактабларида ва мактабгача таълим муассасаларидаги тиббиёт хоналари фаолиятини ўрганиши натижасида қуйидаги муаммо ва камчиликлар аниқланди. Жумладан, 33 сонли МТМда 1 та шкаф канцелярия ва тиббий шкаф вазифасини ўтаб келган. Белгиланган дори-дармонлар ҳам тўлиқ эмас. 28 сонли МТМ да ҳам худди шунга ўҳшаш холатга йўл қўйилган. Тиббий ва канцелярия шкафи талабга жавоб бермайди. Дорилар сони етарли эмас, мавжудлари ҳам тартиб билан жойлаштирилмаган. Тиббий асбоблар ҳам бетартиб аҳволда. Тиббий ходимлар томонидан юритиладиган зурурий хужжатларнинг сақланишини ҳам яхши деб бўлмайди. Энг ачинарлиси манту синамаси, силга қарши эмлашни қайд этувчи журналнинг шакланмагани, тиббиёт хонаси ҳамширасининг тиббий билими қониқарли эмаслиги ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳафсаласини пир қилди. Шунингдек, 13 сон мактабгача таълим муассасидаги мониторинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва халқ таълими вазирликларининг 2013 йил 2 октябридаги 26-40-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловасига биноан “Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этилган тиббий хоналарнинг жиҳозлар ва асбоб ускуналар билан таъминлаш” бўйича белгиланган тиббий асбобларнинг аксарияти мавжуд эмаслиги аниқланди. Жумладан, ширма, кушетка, канцелярия шкафи, эмлов асбоб-ускуналарнинг тўплами, совуткич (вакцина ва дори-дармонлар учун), совуткич учун термометр, тинометр, фонидаскоп, тиббий термометр ва хакозолар.

Рустам Болтаев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси, ишчи гуруҳ раҳбари:

Мониторинг давомида 10 та умумтаълим мактаби ва 5 та мактабгача таълим муассасасининг тиббий хоналари фаолияти ўрганиш натижасига кўра, тиббий хоналар ташкил этилган аммо аксарият қисмининг фаолияти талаб доирасида эмаслиги, айрим таълим муассасасидаги ҳамшираларининг тиббий билими даражаси қониқарли деб бўлмайди, ўз функционал вазифасига эътиборли эмаслиги маълум бўлди. Аниқланган муаммо ва камчиликлар ўрганилиб ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилди ва партиянинг вилоят Кенгашига тақдим этилди. Иш ўрганиш жараёнида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чора – тадбирлари ҳусусида тавсиялар берилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт” – деган пурмаъно сўзлари замирида Ватан-тақдири, мамлакатимиз келажаги мужассам. Шундай экан, фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлишга ҳеч биримизни ҳаққимиз йўқ эканини унутмайлик!

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »