Хоразм: «Адолат қабулхонаси»га мурожаат

18 Апрель, 16:14 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Адолат қабулхонаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 89 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразм: «Адолат қабулхонаси»га мурожаат нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят ташкилоти қошида ташкил этилган “Адолат” қабулхонаси очилганига ҳали кўп муддат бўлмаган бўлсада, халқнинг муаммо ва мурожаатларини эшитишда давом этмоқда. Фуқароларнинг мурожаат ва саволларига етук мутахасисилар томонидан тавсия ва жавоблар олинмоқда.

Хоразм «Адолат қабулхонаси»да Хусанбой Хўжаевнинг мурожаати қайд этилмоқда

Хусанбой Хўжаев, Урганч шаҳар “Шодлик” маҳалласи фуқароси:

Маҳалламиздаги ички йўллар таъмирталаб. Чиқинди учун ўрнатилган яшиклар ўз вақтида тозаланмайди. Маҳалладан ўтган “Шарқ” марказий  кўчасидаги тунги чироқларнинг аксарияти ишламайди. Маҳалла ичимлик сувининг санитария аҳволи талаб доирасида эмас. Ушбу муаммолар юзасидан “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашида ташкил этилган қабулхонага мурожаат  қилган эдим, фаоллар томонидан муаммолар мурожаатлар дафтарига қайд этилди ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда тез кунларда бартараф этилишини маълум қилишди.

Рахимбой Латипов, “Адолат” СДП Хоразм вилояти кенгаши раис ўринбосари:

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилояти ташкилоти томонидан ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида   барча даражадаги давлат органлари фаолиятида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида:  халқ қабулхоналари ташкил этилиши тўғрисидаги юртбошимизнинг фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган қабулхона бугунги кунга келиб, халқимизнинг муаммоларини ҳал етишда кўмакчи бўлмоқда.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак вилоят партия ташкилотига вохамиз аҳлидан феврал — март ойлари давомида элликка яқин мурожаатларга жавоблар ва тавсиялар ўз эгаларига етказилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти бандлик масаласига қаратилган. Хоразм вилоятининг кўзга кўринган Урганч, Боғот, Хонқа туманларидан келиб тушган мурожаатлар кўпчиликни ташкил этиб уларга ечим топишда партиянинг туман Кенгаши раислари билан биргаликда депутатларимиз ҳам фаолликда ҳаракат қилишмоқда. Эзгу ҳаракатлар ва мақсадларни амалга ошириш эса партиямиз фаолларининг дастуруламалига айланган.

Умрбек РЎЗМЕТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши мутахасиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »