Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун

17 Апрель, 13:08 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 186 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун нет

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Ташрифи давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида Самарқанд шаҳрида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда барча соҳа фаолияти чуқур таҳлил қилиниб, вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, туризим салоҳиятини юксалтириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш даражасини янада ошириш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир соҳа раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда иштирок этар эканман, бугун раҳбар бўлиш учун бир гуруҳ инсонлар жамоасини бошқариб боришни зиммасига олган одамдан улкан масъулият, адолатлилик талаб этилиши, раҳбар адолати, элу юртга етакчилик қилишдек оғир маьсулиятни бўйнига олган одамнинг адолати айниқса бугунги кунда беқиёс аҳамиятга эга эканлиги ҳақидаги ўйлар кўнглимдан ўтди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, жорий йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да Президентимиз барчага ўрнак кўрсатиб, чекка қишлоқ ва овулларгача кириб бормоқда, жойларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати, аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишмоқда, муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар бермоқда. Бугун парламент аъзолари, давлат органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳам жойларга чиқиб, асл ҳолатни ўрганмоқда, ўз фаолиятини таҳлилий-танқидий кўриб чиқмоқда. «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун», «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир» деган эзгу ғоя, ҳаётбахш сўзни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ўтказилаётган бундай учрашувлар ва очиқ мулоқотлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига муносиб меҳнат ҳамда яшаш шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.

Дарҳақиқат, раҳбарлик маҳорати ва қобилиятида катта мазмун бор. Тўғри режа туза билиш тез қарор қабул қилиш, ишни вақтида пухта бажара билиш ҳамда малакали мутахасисларни танлаш ва адолат доирасида уларга қулай шароит яратишни ташкиллаштириш бугунги давр талаби. Ҳаёт ўз йўлида давом этаверади. Раҳбарлар келиб кетади, эл халқ қолади. Лекин ана шу раҳбар халқ кўнглидан ўзига жой топа оладими, эсда қоладиган бирон ҳайрли иш қилдими? Одамларнинг оғирини енгил қилиб, ўзи ибрат бўлиб, уларни улуғвор вазифаларни бажаришга сафарбар эта олдими? Ҳар бир раҳбар бу ҳақда доимо ўйлаши, ўзига ўзи савол бериб кўриши керак.

Муҳиба БОБОБЕКОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »