Инсон ҳуқуқлари қадрланган юрт

18 Апрель, 15:56 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Сайловчилар билан учрашувлар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 223 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон ҳуқуқлари қадрланган юрт нет

Ўзбекистон Адолат СДП маҳаллий Кенгаш депутатлари аҳоли билан мулоқотда ҳуқуқий тушунчалар бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши халқимиз томонидан катта мамнуният билан қабул қилинди. Халқ билан яқиндан мулоқотда бўлиш, жойларда халқни уйлантираётган маслалалар, уларни қийнаётган муаммоларини эшитиб, ҳал этиш, талаб ва таклифлари билан қизиқиш каби улкан ва хайрли вазифалар давлат ташкилотлари билан бир қаторда жамоат ташкилотлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Шу маънода жорий йилда Ўзбекистон  “Адолат” СДП томонидан ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни барча ҳудудий ва маҳаллий кенгашларида белгиланган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини эшитиш, улар билан бевосита суҳбатлар ўтказиш, жойларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг амал қилиниш даражаси ўрганилмоқда.

Одилов Бекзод Каттакўрғон шаҳар Кенгаши депутати кўп қаватли уйлардаги муаммоларни ўрганмоқда

Хусусан, Оқдарё туман Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳнинг “Фармонобод” МФЙ аҳолиси билан бўлиб ўтган юзма – юз мулоқотлари чоғида маҳалла фаоли Марҳабо Шайзоқова томонидан маҳалла ҳудудида жойлашаган 41-сонли бошланғич синфлар учун мулжалланган мактаб дарс ўтиш учун талабга жавоб бермаслигини, синфхоналар захлиги, парталар етишмаслигини айтиб, 5-9 синф ўқувчилари эса маҳалла марказидан 3 км узоқликда жойлашган мактабга қатнашини билдириб мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан сайланган депутат Ф.Шарипова томонидан халқ таълими бўлимига депутатлик сўрови киритилди. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу масала юзасидан 2016 йилда туман ҳокимлигига депутатлик сўрови юборилган лекин сўровга жавоб хати келмаган.

С.Нигматова Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутати сайловчи билан суҳбат

Бундан ташқари маҳалладаги аҳоли сони ошганлиги ва электр ўзатгич ТПнинг эскириб кетганлиги сабабли алмаштириш лозимлиги, йўллар таъмирталаблиги юзасидан ҳам мурожаатлар қилдилар. Оқдарё туман электр тармоқлар, йўл қўрилиш бошқармаси, “Фармонобод” МФЙ билан ҳамкорликда юқоридаги масалаларга ижобий ечим топиш режалаштирилди.

Каттақурғон шаҳар Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳининг “А.Темур” МФЙда бўлган мулоқоти чоғида маҳалланинг Янги марказ кўчасида жойлашган 5 уй олдида болалар майдончасини қурилиш ишлари, бугунги кунда тухтатилгани сабабини аниқлашда ёрдам сўраб, маҳалланинг Янги марказ кўчасида жойлашган 5 уйда почта жойлашганлиги сабабли, пенсия ва нафақа пуллари шу ердан тарқатилишини, аммо почтанинг кўча томонидан эшиги бўлишига қарамасдан нафақадагилар нафақа пулини подезддаги кириш эшигидан тарқатаётганлигини айтиб мурожаат қилдилар. Ишчи гуруҳ ёрдами билан 5 уйда тарқатилаётган пенсия ва нафақа пуллари натижасида юзага келаётган ноқулайликлар, маҳалланинг масъул ходими У.Бекматов билан ҳамкорликда ҳал қилинди. “А.Темур” маҳалласи Янги марказ кўчасида жойлашган 5-уй олдида болалар майдончасини қурилиш ишларини олиб бораётган “Дилором Пардаева” ширкат хўжалиги билан суҳбатлашганида болалар майдончасининг ўриндиқларини ўрнатиш қолганлиги, яқин кунларда бу иш ҳам ниҳоясига етказилишини маълум қилди.

Шуниси аҳамиятлики, олиб борилаётган мулоқотлар натижаси халқимизни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида ҳал этиш имконияти пайдо бўлмоқда. Зеро, инсон манфаатлари – олий қадрятдир.

Улуғбек ОБЛОҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари
.

Инсон ҳуқуқлари қадрланган юрт was last modified: Апрель 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »