Ишчи гуруҳ ҳисоботи тингланди

18 Апрель, 15:29 • Бухоро вилояти, Ишчи гуруҳ, Янгиликлар • 96 марта кўрилди • Комментариев к записи Ишчи гуруҳ ҳисоботи тингланди нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро шаҳар ва туман кенгашларида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари жойларда бўлиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида фаоллик кўрсатиб келишмоқда. Хусусан, Шофиркон туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари февраль, март ва апрель ойларида тумандаги аҳоли хонадонларида бўлиб, мурожаат қилинган камчиликларни ўрганишди, шунингдек, уларни ўз жойида ҳал этишда ҳаракат қилишди.

Тўғри, ҳар бир қилинган иш ўзининг самарали натижасини беради. Жумладан, фуқаролар билан қилинаётган мулоқотларда барчаси бўлмаса-да, баъзи муаммолар ҳал этилмоқда. Партиянинг Шофиркон туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Асосий мақсад – туманда ишчи гуруҳ фаолиятига янада эътиборлироқ бўлиш, мавжуд камчиликларнинг олдини олишда жонбозлик кўрсатишдир. Ишчи гуруҳ аъзолари йиғилиш давомида бугунги кунга қадар ўрганилган маҳалла, хонадон ва мавжуд муаммолар хусусида тўхталиб ўтишди. Айтиш жоизки, тумандаги баъзи муаммоларнинг ечими жойида ҳал этилган, аммо баъзиларининг эса ечими ҳал этилмаган. Айни шу муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари ўз ишига масъулият билан ёндашишга, ҳар бир фуқаро билан бўлган мулоқотда албатта уларнинг мурожаатларини ҳал этишда астойдил киришишлари лозимлиги яна бир маротаба таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, Ишчи гуруҳ томонидан ҳозирги кунга қадар 10 та маҳалла, 321 та хонадон, шу билан бирга 18 та ижтимоий объект ўрганилган. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар эса 253 тани ташкил этади. Асосий муаммолар газ ва электр энергиясининг йўқлиги, кам таъминланган оилаларга нафақа пулининг берилмаслиги, ички йўлларнинг носозлиги кабиларни айта олишимиз мумкин.

Таъкидлаб ўтадиган бўлсак, Ишчи гуруҳ томонидан қатор муаммолар ҳал этилди. Тумандаги Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг ижтимоий ҳолати ўрганилганда, шубҳасиз, ўқувчилар давоматининг пастлиги аниқланди ва бу ишчи гуруҳ томонидан таҳлил қилинганда шубҳасиз, баъзи ўқувчилар учун йўлнинг узоқлиги ва автобуснинг мавжуд эмаслигининг гувоҳи бўлишди. Уларнинг ташаббуси билан махсус автобус ташкил этилди. Ёки «Котиён» МФЙнинг «Келачи» қишлоғида яшовчи Малика Нуриллаева кам таъминланган оила эканлиги инобатга олиниб, унга 20 та товуқ ажратилишида амалий ёрдам берилди. Зийнат Ҳалимова эса, истиқомат қилиш учун бошпанаси йўқлиги тўғрисида ўз мурожаатини билдиргач, у «Х.Ориф» МФЙдаги бўш ширкат уйларига жойлаштирилди. «Котиён» МФЙда истиқомат қилувчи Султон Жўраевнинг 2 та вояга етмаган 5-7-синф ўқувчи фарзандлари саломатлигини тиклаш мақсадида 2 ойлик «Мохи-Хосса» санаториясига йўлланма олишига партия фаоллари томонидан амалий ёрдам берилди. «Келачи» қишлоғида яшовчи Алишер Равшанов ичкиликбозликка ружу қўйганлиги сабаб Бухоро шаҳридаги вилоят «Наркология» диспансерига даволаниш учун юборилди.

Шунингдек, «Саврак» МФЙ Саврак кўчасида яшовчи аҳоли вакилларининг ҳудуд ички йўлларини таъмирлаш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳамрогул Ашурова туман «Ободонлаштириш» бошқармасига депутатлик сўрови киритганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган ҳар бир хонадон ҳамда ташкилотда албатта муаммоларнинг деярли кўпчилиги ўз ечимин топди, бу эса келиб чиқадиган бошқа муаммоларнинг олдини олинишида асос бўлиб хизмат қилади.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »