Кўрик танлов: «Танловга ҳозирлик кўрган бўлсам-да, ғолиб чиқишимга ишонмаган эдим»

3 Апрель, 12:31 • Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 281 марта кўрилди • Комментариев к записи Кўрик танлов: «Танловга ҳозирлик кўрган бўлсам-да, ғолиб чиқишимга ишонмаган эдим» нет

Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноти ташаббуси билан Самарқанд концерт залида «Адолат маликаси» кўрик-танлови ўтказилди. Тантанали равишда ўтказилган тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов, вилоят хотин қилар қўмитаси раиси, сенатор Нигора Раббимова, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоятдаги мавжуд Олий ўқув юрти талабалари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда кечаётган ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштирокини таъминлаш, хусусан, давлат ва жамият қурилишида, ишлаб чиқаришда, оилада, маҳаллий ўзини ўзи бошқарувда, ижтимоий ҳаётда, жамоат ташкилотлари фаолиятида хотин-қизларнинг иштирокини кучайтириш касбий, жисмоний, маънавий ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, қиз болани замонавий касб-ҳунарга ўргатиш, уларни спортга кенг жалб этиш, соғлом оилани шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Республикамизда истиқлол йилларида хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада олиб борилаётган давлат сиёсатини қуллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан партия Сайловолди дастурида белгиланганидек жамиятда хотин-қизлар роли ва мақомини юксалтириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг барча жабҳаларига жалб этиш, чуқур билим ва касб маҳоратига эга хотин-қизлар учун янада кенг имкониятлар яратиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида аёллар ташаббускорлигини кучайтиришга қаратилган тизимли ишлар йўлга қўйилган. Партия вилоят Кенгаши томонидан ўтказилаётган ушбу кўрик танлов эса ушбу йўналишда олиб бораётган ишларимизнинг давоми бўлди деб эътироф этди Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов кўрик – танловни очиб берди.

Тадбирда Олий ўқув юрти талаба қизларидан саралаб олинган иштирокчилар тўрт шарт асосида беллашдилар. Биринчи шарт: ўзини таништириш шартида Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти талабаси Гулхаё Холбекованинг чиқишлари барчада ўзгача таъсурот қолдирди.

Иккинчи ва учинчи шартларда сиёсий билимларини ҳамда мантиқий билимларини синаш шартида барча иштирокчилар ўзининг қанчалик зукко ва топқирлигини намоён қилдилар.

«Адолат доимо қарор топади» мавзусидаги тўртинчи шартда Самарқанд Давлат университети талабаси Раъно Тоштемирова томонидан тайёрланган саҳна кўриниши барча томошабинлар томонидан қизғин олқишланди.

Танлов якунига кўра Самарқанд Давлат Университети талабаси Раъно Тоштемирова ғолиб деб топилиб партиянинг диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. Танловнинг қолган иштирокчилари эса тегишли тарзда номинациялар бўйича фахрий ёрлиқ ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан мукофатланди.

Кўрик танлов ғолиби Раъно Тоштемирова:

Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган «Иншолар кўрик-танлови»да иштирок этиб, ёшларга партия томонидан берилаётган эътибор ва рағбатлантиришлардан кунглим кўтарилиб, олий ўқув юрти талаба қизлари иштирокида бўлиб ўтадиган «Адолат маликаси» кўрик танловига ҳужжатларимни биринчилардан бўлиб тақдим қилдим. Танловга анча-мунча ҳозирлик кўрган бўлсам-да, ғолиб чиқишимга ишонмаган эдим. Чунки бошқа иштирокчиларнинг ҳам салоҳияти баландлигини билардим. Албатта, биринчи ўринда Самарқанд Давлат университетидаги устозларим ишончини оқлаганимдан хурсандман.

Хулоса ўрнида, шуни айтиш лозимки ушбу кўрик-танлов бугуннинг қизлари нафақат ишда, ўқишда ўз иқтидорини кўрсата оладиган инсон сифатида, балки уларни ижтимоий-сиёсий фаол, оқила ва ташаббускор бўлишга чорловчи тадбирлардан бири бўлди. Тадбир якунида партия сафига кириш мақсадида бўлган талаба ёшларга партия аъзолик билетлари тақдим этилди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »