Кўтарилган муаммолар, биздан жавобини кутмоқда

5 Апрель, 16:21 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Парламент назорати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 320 марта кўрилди • Комментариев к записи Кўтарилган муаммолар, биздан жавобини кутмоқда нет

Инсон манфаатлари, халқ фаровонлигини таъминлашда аҳоли билан юзма юз мулоқот қилиш, халқнинг ўй-ҳаёллари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини билиш муҳим ҳисобланади. Маълумки, яхши таклиф ва аҳолини қийнаётган муаммоли масалалар самимий мулоқот ва суҳбатларда юзага чиқади. Партия Иштихон туман Кенгаши аъзоларининг аҳоли билан ҳар сафарги учрашувлари, мулоқотлари чоғида қайд этилган долзарб муаммоларни ўрганиш, муҳокама қилиш жараёнида шу нарсага амин бўлаяпмизки, халқ билан мулоқот барча бўғиндаги давлат идоралари раҳбарларининг, партия ташкилотлари ва депутатларнинг иш услуби ҳамда фаолият йўналишларини белгилайдиган асосий мезон бўлиши лозим.

Фуқаронинг мурожаати, ариза, таклиф, хулосаси жамият ҳаётига, оила турмушига дахлдорлиги билан ижтимоий аҳамият касб этади. Бинобарин, раҳбар ёки депутатнинг ўз ваколатига мос ҳаракати, ҳозиржавоблиги, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга манфаатдорлик билан қарашга, фуқаронинг турмуш шароитини яхшилашга, оила ва жамиятнинг юксалишига, ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиши ва халқ томонидан қўллаб-қувватланишига эришишга хизмат қилади.

Туман Кенгаши депутати Қ.Ғанева ўз округ ҳудудидаги «Зартепа» (Таллак) МФЙ сайловчиларидан келиб тушган мурожаатга кўра маҳаллада яшаётган пенсионерларнинг пенсиясини олишда туман почта алоқа тармоғи хизмати қониқарсиз фаолият юритаётганлигини маълум қилган.

Уша маҳаллада яшаётган фуқаро М.Бердиев фуқаролик паспортини йўқотганлиги ва ҳозирда паспорт олишда муаммоларга дуч келаётганлигини маълум қилиб депутат Қ.Ғаниевага мурожаат этди.

Қ.Ғаниева ўзига юклатилган ваколатдан фойдаланган ҳолатда туман ИИБ (Ш.Қўзиев) га ва туман почта алоқа тармоғи (Т.Ражабов)га депутатлик сўрови билан мурожаат қилди. Ҳозирда бу масалалар ижобий ечимини топишга мувоффақ бўлди.

Иштихон туман Кенгаши депутати Қ.Ғанева:

Зеро мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида таъкидлаганидек, халқ билан мулоқотга киришиш, уларнинг дарду ташвишларидан хабардор бўлиш, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Бу талаб партия ташкилотлари ва депутатларга бирдек тааллуқли. Шундан келиб чиққан ҳолда биз депутатлик фаолиятининг самарадорлигини сўзда эмас, амалда таъминлашга эришмоғимиз, давлат идоралари бўғинларида ошкораликни йўлга қўйишда манфаатдор ҳар бир фуқаро, ташкилот, оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликни вужудга келтиришимиз лозим.

Сайловчи манфаатини ҳимоя қилишга ва бирор бир муоммонинг ҳал этишга қаратилган мурожаатларда Ўзбекистон «Адолат» СДП туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида Давлат дастурининг ижросида сиёсий партияларнинг иштирокини таъминлаш, аҳоли мурожаатларини эшитиш ва уларнинг ўз ечимини топишга кумаклашиш мақсадида партиянинг Сиёсий Кенгаши қарорига асосан туманда « Адолат қабулхонаси»нинг ташкил этилишининг ўзи ҳам халқ билан мулоқат ва инсон манфаатларининг олий даражага юксалаётганлигидан далолат беради.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз ва депутатларимиз фаолияти ҳамда назорати учун муаммонинг катта-кичиги бўлмайди. Ҳар бир мурожаат бўйича тартиб-интизом, адолат ўрнатилишини таъминлаш партия фаолиятининг бош мақсадига айланмоғи лозим.

Элдор СОДИҚОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Иштихон туман Кенгаши раиси.
(Самарқанд вилояти)

Кўтарилган муаммолар, биздан жавобини кутмоқда was last modified: Апрель 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »