Масъулиятни англаш – депутат фаолиятининг асосий мезонидир

4 Апрель, 11:44 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 161 марта кўрилди • Комментариев к записи Масъулиятни англаш – депутат фаолиятининг асосий мезонидир нет

Халқ депутатлари Когон туман Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари сайловчилардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиб, уларнинг ишончини қозонишга ҳаракат қилиб келишмоқда. Шунингдек, жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда фаоллик кўрсатиб, туман аҳлининг эътирофига сазовор бўлиб келишмоқда.

Ҳар бир соҳага алоҳида берилаётган эътибор мавжуд камчиликларнинг олдини олиш учун асос вазифасини ўтайди, албатта. Ўзбекистон «Адолат» СДПдан сайланган депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам жойларда сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувларида улар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар эътиборга олиниб, мавжуд муаммоларнинг ижобий ечимини топиш мақсадида бир қатор амалий ишлар қилишмоқда. Шу сабабли мутасадди ташкилот раҳбарлари номига киритилаётган депутатлик сўровлари ўзининг самарали натижаларини кўрсатиб келмоқда.

Маълумки, бугунги кунда ҳар бир соҳа қатори тиббиётга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, жойларда тиббий ёрдам хизматларидан фойдаланиш, касаллик билан мурожаат қилаётган аҳолига ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос жиҳатлари депуталик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганиб келинмоқда. «Ниёз Ҳожи» ҚФЙга қарашли «Ниёз Ҳожи», «Ганч-каш», «Куржан», «Вадан», «Чамбарон», «Талча» ва «Гончи» қишлоқ ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ўрганилиб, гуруҳ аъзолари томонидан таҳлил қилинди. Умумий амалиёт шифокорининг вазифалари, патронаж хизмати, профилактик кўрик ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикларга мунтазам жалб қилиб борилишига эътибор қаратилди. Фуқароларнинг мурожаатлари ҳамда ўрганилган муаммолардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, ҳудуддаги қишлоқ врачлик пунктларни мувофиқлаштириш бўйича депутатлик гуруҳи аъзоси Зубайдулло Шарипов Когон туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Д.Рахимовга 2017 йилда тиббий хизматдан қандай фойдаланиш борасида маълумот бериши мақсадида ўзининг депутатлик сўрови билан мурожаат этган эди. Депутатлик сўрови натижасига кўра, ҳар бир қишлоқ фуқаросига, айниқса, уй шароитида даволанаётганларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ёрдами тўғрисида маълумот берилди. Қишлоқларда умумий амалиёт шифокорлари ҳамда патронаж хизмати фаолиятини янада кучайтириш, «Саломатлик-3» дастури бўйича турли ҳил тиббий аппаратлар билан таъминлаш, аҳоли профилактик кўрик ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикларга жалб қилиниши тўғрисида ҳам қайд этилди.

Касб-ҳунар тизимини ривожлантириш, туманда битирувчиларни иш билан таъминлаш масаласига ҳам депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан катта эътибор қаратиб келинмоқда. Коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалалардан биридир. Депутатлик гуруҳи аъзолари бу муаммоларнинг олдини олиш, тўрт томонлама шартномалар ва уларга бириктирилган ташкилотлар фаолиятига катта эътибор қаратишди. Гуруҳ аъзоси Шаҳоб Файзиев касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида Когон қишлоқ хўжалик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори Д.Нўмоновга ўзининг 2016-2017 ўқув йилидаги битирувчиларни бугунги кунга қадар имзолаган тўрт томонлама шартномалари ва уларга бириктирилган ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш мақсадида ўзининг депутатлик сўровини киритган эди. Ўрганилган депутатлик сўрови асосида 2016-2017 йилларда коллежни жами 262 нафар ўқувчи 8 йўналишда битириши ҳамда 166 таси билан тўрт томонлама шартнома тузилганлиги ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Когон туман давлат Солиқ инспекцияси, Халқ банки Когон туман филиали, Когон туман статистика бўлими, Когон туман Бандликка кўмаклашиш маркзи масъул ходимлари коллеж ишчи гуруҳига бириктирилганлиги ҳам таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур коллежни 2016 йилда 298 нафар ўқувчи битирган бўлиб, 277 тасининг бандлиги таъминланган. Гуруҳ аъзолари ушбу жараённи ўрганиш баробарида мавжуд камчиликларни бартараф этишда ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.

Масъулиятни англаш – депутат фаолиятининг асосий мезонидир. Афсуски, депутатлик гуруҳи аъзоларининг барчаси ҳам айни шу мезонни тўлалигича ҳис қилмай, аксинча, ўз вазифасини бажармай келаётганлар ҳам бор. Бу эса албатта баъзи камчиликларнинг ечилмай қолаётганлигини кўрсатиши табиий ҳолдир. Аммо шундай бўлса-да, Когон туман Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари депутатлик масъулиятини ҳис этган ҳолда ҳар бир соҳага алоҳида ёндашишмоқда ҳамда сайловчилар орасида келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашишмоқда.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Масъулиятни англаш – депутат фаолиятининг асосий мезонидир was last modified: Апрель 4th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »