Навоий шаҳрида янги БПТ

19 Апрель, 11:35 • БПТ, Навоий вилояти, Янгиликлар • 28 марта кўрилди • Комментариев к записи Навоий шаҳрида янги БПТ нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” бош ғояси партиямизнинг асл вазифалари ва фаолиятини тўла акс эттиради десак муболаға қилмаган бўламиз. Сиёсий партиялар доимий равишда ўз электоратини ўйлантирган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни янада чуқур ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўришга диққат-эътиборини қаратиб келади.

Шу кунларда партиямиз сафига қўшилиш, ғоя ва дастурларимизни қўллаб-қувватлаб келгуси фаолияти давомида сафимизда бўлиш истаги билан мурожаат қилаётганлар сони кескин ортганлиги барчамизни қувонтирмоқда. Яқинда, вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида янги БПТ ташкил этилганлиги фикримиз далилидир. Марказда фаолият олиб бораётган ходимларидан 65 нафарининг Ўзбекистон “Адолат” СДП устав ва дастурларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ташкил этилган.

Сохиб Аҳмедов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши раиси:

Халқимиз болажон халқ, у доимо ўзи эриша олмаган орзуларга, улгирмаган хайрли амалларга фарзанди эришишини хоҳлайди. Балки бу йўлда борини фидо қилиб бўлсада интилади. Бир сўз билан айтганда ҳар бир ота она фарзанди ўзидан-да, бахтли ҳаёт кечиришини истайди. Биз ўз сайловолди дастуримизда давлат ва жамиятнинг асосий эътибори қаратилиши лозим бўлган аниқ йўналишларни белгилаб берганмиз, жумладан, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш лозимлиги борасидаги ғояларимиз кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланмоқда. Шундай экан фарзандларимизга эрта ёшдан бундай шароитларни яратиш, давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бўлиши лозим.

Абдумухаммад Холдаров, вилоят ОИТС маркази бош шифокори:

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз дастурий ғояларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, маънавият ва маърифат қарор топган фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ўз ролини тобора кучайтириб бормоқда.

Партия аъзолигига қабул қилинаётганларнинг келгуси фаолиятларига омад тилаб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши раиси уларга партиянинг аъзолик гувоҳномаларини топширди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »