Одам савдоси –давр муаммоси

29 Апрель, 14:53 • Жиззах вилояти, Семинар, Янгиликлар • 439 марта кўрилди • Комментариев к записи Одам савдоси –давр муаммоси нет

Ёшлар ўртасида одам савдосининг салбий оқибатларини кенг тарғиб қилиш, уларни одам савдоси билан боғлиқ турли оқимларга кириб кетишлари ҳамда аёлларнинг ноқонуний миграциясининг олдини олиш, бу борада партиянинг олдига қўйган вазифалари юзасидан аҳоли орасида атрофлича тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш орқали халқнинг давлат ҳокимияти ва сиёсий партияларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш бугуннинг долзарб масалаларидан бири саналиши барчамизга маълум. Бу борада жорий йилда ҳам Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар ва туман кенгашлари томонидан ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирлари бунинг яққол далилидир.

Худди шу каби тадбирлардан бири Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар Кенгаши ташаббуси билан 19-сонли умумтаълим мактаби тадбирлар залида “Одам савдосига қарши кураш ҳамда аёллар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш” мавзуида ташкил этилди. Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, шаҳар Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят Бош имом хатиби ўринбосари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, ОАВ вакиллари ва бошқа қатор жамоат ташкилотларидан вакиллар иштирок этишди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари У.Рисқулов кириш сўзи билан бошлар экан, одам савдосининг дунёда глобал муаммога айлангани, бу каби салбий иллатлар чангалидан ёшларимизни ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, маърузага чиққан Жиззах вилоят Бош имом хатиби ўринбосари ва бошқалар одам савдоси ва аёллар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, ёшларимиз ва аёлларни қуллик домидан асраш, шунингдек, хорижга ишга кетаётган аёлларнинг ёш гўдакларини бировлар қарамоғига ташлаб кетаётгани, бу эса фарзандлар тарбиясига таъсир кўрсатиши каби салбий жиҳатларни тилга олиб ўтишди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан керакли жавоб ва тушунчалар билдирилди.

Ўйлайманки, бундай тадбирлар орқали ёшларимизнинг миллийлигимизга путур етказадиган турли иллатлар таъсиридан огоҳ бўлишига, аёлларнинг ўз оилалари бағрида фарзанд тарбияси билан мунтазам шуғулланишлари борасида зарурий тушунчаларга эга бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

П.ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах шаҳар Кенгаши раиси.

Одам савдоси –давр муаммоси was last modified: Апрель 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »