Россия Президентлигига навбатдаги сайлов муддати ўзгарди

17 Апрель, 18:18 • Дунё парламентларида, Дунё янгиликлари, Янгиликлар • 471 марта кўрилди • Комментариев к записи Россия Президентлигига навбатдаги сайлов муддати ўзгарди нет

Россия Давлат думаси 12 апрель куни сайлов қонунчилигига ўзгартириш киритиш бўйича таклифни маъқуллади. Унга кўра Россия Президентлик сайлови куни 2018 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Аслида Россияда Президентлик сайлови март ойининг иккинчи якшанбасида ўтказилиши керак эди. Сайлов қонунчилигига киритилган тузатишга мувофиқ март ойининг иккинчи якшанбаси байрам арафаси бўлиши муносабати билан сайлов куни ойнинг учинчи якшанбаси яъни 2018 йил 18 март кунига кўчирилганлиги маълум қилинди.

Ушбу ташаббусдан мақсад сайловни очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтказиш ва кузатувчиларнинг сайлов участкаларига кириб боришини либераллаштиришдан иборат.

Шунингдек, сайлов қонунчилигига кузатувчилар ҳақ–ҳуқуқлари киритилган бўлиб, унга кўра сайлов хонасига фото ва видео кузатув мосламаларни олиб кириш учун участка комиссия раиси ёки котибини олдиндан хабардор этиш сўралади.

Айни бир шахс сайлов участкасида овоз бериш куни давомида сайлов қонунчилигини бузишга йўл қўйган тақдирда 30 минг рубл жарима белгиланди. Сайлов бюлитенларини ноқонуний тарқатган ҳолатда, яъни бошқа сайловчининг ўрнига овоз беришга йўл қўйган тақдирда, сайлов участкаси ушбу бюлитенни қабул қилса 30 минг рублгача жаримага тортилади. Ушбу кўрсатилган маъмурий жавобгарликни қайтадан содир этган тақдирда эса 50 минг рубл миқдорида жаримага тортилиши белгиланди.

Хулкар ЮСУПОВА.

Россия Президентлигига навбатдаги сайлов муддати ўзгарди was last modified: Июль 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »