Совғага Андижон автомобили берилди

21 Апрель, 10:11 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 196 марта кўрилди • Комментариев к записи Совғага Андижон автомобили берилди нет

Андижонда Президентимизнинг шу йил 4 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ҳам бу борада ташаббус билан чиқмоқда.

Уруш қатнашчиларига «GM Uzbekistan» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ва уларга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатлар берилаётгани уларнинг оила аъзолари ва яқинларини чексиз қувонтирмоқда. Андижон  шаҳрининг Кенгаш маҳалласида яшовчи Абдумуталиб Тожибоев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан. 92 ёшни қарши олаётган отахон бугун фарзандлари, набираю эваралари ардоғида.

Уруш қатнашчиси Абдумуталиб ота фарзанду набиралари даврасида

Абдумуталиб ота, Иккинчи жахон уруши қатнашчиси:

Юртимиз доим тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Биз каби фахрийларга кўрсатилаётган доимий ҳурмат ва эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз. Кўпдан бери набираларимга автомобиль олиб бериш истагида эдим. Мана бугун ниятим амалга ошди.

Абдумуталиб Тожибоев хонадонига ташриф буюрган Андижон шаҳар ҳокимлиги, «Нуроний» жамғармаси. “Адолат” СДП ва бошқа ташкилотлар вакиллари отахонга Президентимиз номидан имтиёзли сертификат, «Дамас» автомашинаси ҳамда қимматбаҳо совғалар топширдилар.

Тоҳиржон Тўйчиев, «Нуроний» жамғармаси Андижон шаҳар бўлими раиси:

Инсон – азиз, хотира – муқаддас. Уруш йилларида вилоятимиздан кўплаб инсонлар жанггоҳларда иштирок этган. Уларнинг ярмидан кўпи қайтмаган. Айни пайтда шаҳримизда 8 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳаёт. Уларга доимий равишда тиббий ва моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Ногиронлик аравачаси ва бошқа зарур воситалар ажратилиб, соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу каби эзгу ишлардан фахрийларимиз мамнун. Юртимизда тинчлик-осойишталик бардавом бўлсин, халқимиз фаровонлиги янада юксалаверсин, дея дуо қилмоқдалар.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон шаҳар Кенгаши фаоли.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »